Сармоядорлар 1 октябрдан ерни 50 йилга ижарага олиши ёки сотиб олиши мумкин

 

Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғининг инвесторга 49 йиллик ижарага берилгани тошкентлик фаоллар норозилигига сабаб бўлган эди.

 

Инвесторларга 2018 йил 1 октябрдан ер участкаларини 50 йилгача ижарага бериш ёки сотиш механизми жорий этилади. Бу борада президент 1 августда имзолаган “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда белгилаб берилди.

Фармонга асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга, лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш мумкин бўлади.

Бундан ташқари инвесторлар кўчмас мулк объектлари, меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт ташкилотлари, йўл инфратузилмаси ва бошқаларни қуриш учун ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини аукцион орқали сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.

2017 йилда Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғининг инвесторга 49 йилга ижарага берилган эди.

Тошкентдаги боғнинг маҳаллий тадбиркорлардан тортиб олиниб¸ шаффоф бўлмаган тарзда янги инвесторга берилиши ортидан ишсиз қолаëтган 40 дан ошиқ тадбиркор ва уларнинг ишчилари Озодлик орқали президент Мирзиëевга мурожаат қилиб¸ бу жараëнни тўхтатишни сўраган.

 

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Риштон халқи 750 йиллик дарахтларни тарихий мерос сифатида сақлаб қолишмоқчи

Ўтган ҳафта Фарғона вилояти, Риштон тумани марказидаги 50-80 йиллик забардаст чинорлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Катта йўлни кенгайтириш мақсадида дея йўқ ...

Uzauto motors янгиланган malibu моделини тақдим этади

1.5 л Turbo двигателли янгиланган Malibu Facelift автомобили олдузатмали автомобиль аввалгисидан 100 килограммга енгил эканлигига қарамай, унинг узунлигига тахминан 12 ...

Бобомурод абдуллаевни тергов қилаëтган ўзбекистон мхх подполковниги ҳибсга олинди

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400