Тиббиёт хамшираси Ўзбекистонда 215-250 минг сўм маош билан 4 боласини ҳам боқиб яшай оладими?

Фото:ltlevante.com

Косон тумани “Қуйи Оброн” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Ачилова Дилшода Эгамбердиевна Қарши Тиббиёт коллежининг умумий хамширалик бўлимини 2001 йил июнь ойида тамомлаб,  Косон туман Тиббиёт бирлашмасининг Диагностика бўлимига 0.5 ставкада лаборант ва 0.5 ставкада хамшира лавозимларига 2001 йил сентябрь ойидан ишга қабул қилинган. 2008 йил 27-август куни Косон туман Тиббиёт бирлашмасининг  150-сонли буйруғига асосан Косон туман Тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига навбатчи таҳлилчи вазифасига ишга ўтказилган ва шу вақтдан бошлаб, узлуксиз, реанимация бўлиминиг лабораториясида ишлаб келади.

Дилшода 1979 йилда туғилган, ёши 40 да, иш стажи 17 йил. Дилшоданинг айтиши бўйича унинг бажараётган иши инсон саломатлиги учун ўта хавфли ишлардан ҳисобланади. Чунки у беморларнинг қон, сийдик, кала ва балғамларини олиб, реанимация бўлимининг лабораториясида таҳлил қилиш билан шуғулланади.

Дилшода ва унинг ўн нафар реанимация бўлимида ишлайдиган касбдош дугоналари бажараётган ишлари жараёнида инсон саломатлигига ўта хавф борлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорига асосан кичик ва ўрта тиббий ходимларни иш ҳақига устамалар белгиланганлиги учун устама беришни сўраб, Қашқадарё вилоят Соғликни сақлаш бошқармасига ариза билан мурожаат  қилган. Қашқадарё вилоят Соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.А.Жўраев имзоси билан олган 2018 йил 4 июн кунидаги №03-6/2282-сонли жавоб хатида: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21-декабрдаги 276-сонли қарори Низомини 2-иловаси 3-бўлими 3.7 бандига асосан 2016 йил  1-январдан эътиборан Реанимация ва интенсив терапея бўлимлари(палаталари) экспресс-диагностикани таъминлов лаборатория ходимларига соғлик учун ўта хавфли ва мехнат шароитлари оғирлиги учун 25% устама тўлаб келинган. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 10 сентябрдаги 292-сонли қарорининг 8-иловасида реанимация бўлимида ишловчи лаборант ва фельдшер лаборантларга тўланадиган 25% устама тўловлар бекор қилинган” мазмундаги жавобни олишган.

 Дилшоданинг айтиши бўйича  Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Махкамасининг  2016 йил 10-сентябрдаги  292-сонли қарорининг рус тилидаги матнидаги иловасида  соғлик учун ўта хавфли ва мехнат шароитлари оғир жойларда ишлайдиган лаборант ва хамшираларга ҳам 40% устама тўланиши белгиланган. Нега энди Вазирлар Махкамасининг 2016-йил 10-сентябрдаги 292-сонли қарорини ижроси мен ва мен каби ишлаётган ҳамшира ва лаборантларга нисбатан қўлланилмайди. Қарор бўйича фақат 25% фоизли устама, 40% фоизли устама беришга ўзгартирилган-ку, деб маюсланиб менга Дилшода гапирди.

Мен ва реанимация бўлимида ишлайдиган бошқа хамшира ва лаборантлар оғир касаллар,  сил, церроз, менингит ва бошқа оғир хасталикка учраган беморларга тиббий ёрдам муолажаларини, мушак ва мушак ости, вена қон томирларига юбориладиган инъекция уколларини  врач кўрсатмасига асосан қиламиз. Қон, сийдик, кала тахлилларини, балғам туфламаларини  олиб, лаборатория текширувини ўзимиз бажарамиз. Мен ва менинг хамкасбларимда бирор бир беморда бўлиши мумкин бўлган касалликни юқтириб олиш хавфи юқори. Реанимация бўлимида 4.0 ставка навбатчи лаборант ва бир ставка  кундузги лаборант лавозими мавжуд бўлиб, шу тўрт ставка иш ўрнида ҳам 10 нафар хамшира ва лаборантлар фаолият олиб бормоқда. Мени ва уларни ойлик маошлари атиги 210- 250 минг сўмни ташкил этади, дейди Дилшода.

Ачилова Дилшоданинг  оиласида 6 нафар киши, эри Хайдаров Арслон ва 4 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Қонунда белгиланган устамалар бизга берилмаслиги, бир ставкали хамшира ўрнига 2,5 нафар  хамшира ишга олинганлиги учун  иш ҳақларимиз кам ва оиламиз таъминотига етишмайди. Ишсизлик ва рўзғоримизда кам маош туфайли етишмовчилик бўлганлиги сабабли 1975 йилда туғилган турмуш ўртоғим Хайдаров Арслон Йўлдошевич Қозоғистон Республикасига  иш қидириб, мардикорчиликка кетишга мажбур бўлди ва эрим ҳозир Қозоғистонда ишлаяпти, деб Дилшода гапини давом этди.

Ўрта тиббий ходим Дилшода Ачилова Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 10-сентябрдаги 292-сонли қарори  юзасидан ойлик иш ҳақига 40 % фоиз устама тўлаб беришни, ойлик маошини кўтаришларини сўраб ариза ёзганлигини, лекин жавоб ҳозирча йўқлигини айтди.

Мухтарам муштарийлар. Дилшоданинг мурожаатига вилоят Касаба уюшмаси раҳбарияти ва соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти нима мазмунда жавоб ёки мурожаатни рад этиш учун қандай важ келтирар экан? Келинг сиз билан биргаликда кузатамиз.

 

Муаллиф Қашқадарёда коррупция ва мафияга қарши курашганлигим, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилганлигим учун, МХХ томонидан уюштирилган сунъий жиноят иши сабабли қамалиб, 5 йил етти ой қамоқда ноҳақдан ўтирган   Ж  А  С  Л  И  Қ  дан озодликка чиққан ҲУҚУҚ ҳимоячиси Маматқулов Чўян Охманович    2018-йил   9- август

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Соқол ва ҳижобга рухсат. аммо, лекин, бироқ…

Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ўтган йилларда мамлакатда диний эркинликларнинг чеклаб келинганини эътироф этган. (more…)

Аччиқ қалампирнинг касофати.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар.  ...

Бухоро –   уч қитъа полвонларини кураш майдонига чорлайди

Бухоро шаҳрида ўтказилаётган Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган I-Халқаро турнирда ер шарининг уч ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400