Ўзбекистонлик мигрантлар бўлган 10та автобус Омск областидаги чегарада бир неча кун ушлаб турилди

Омск областидаги «Ольховка» божхона постида икки кун мобайнида Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган меҳнат мигрантлари ўтирган 10та автобус икки кун давомида ушлаб турилди.

Новосибирск, Томск, Красноярскдан йўловчилар Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан ўз уйларига кетаётган бўлишган, дея хабар беради Total.kz портали. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, йўловчиларнинг сув ва озиқ-овқатлари тугаб қолган.

Фото: total.kz

16 августдан Омск областининг Черлак туманидаги «Ольховка» чегара постида ичида меҳнат мигрантлари бўлган 10та автобус тўпланиб қолди. Уларни сабабини тушунтирмасдан тўхтатишган ва чегарадан ўтишга рухсат беришмаган. Автобусларда жами 500 киши бўлган, жумладан, 15 нафар бола, уларнинг энг кичиги 7 ойлик эди. Одамлар оммавий ахборот воситаларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлдилар.

Фото: total.kz

Айни пайтга келиб вазият ижобий ҳал этилди, автобуслар Россиядан чиқиб кетган.

«Бу жуда қийин бўлди, айниқса, болалар азоб чекди. Жуда иссиқ, лекин бизда ҳаттоки сув ҳам йўқ эди. Ҳар бир инсон Қурбон Ҳайитини нишонлаш учун уйига шошилаётганди, лекин йўлда шундай ҳолат содир бўлди. Бу худди одамларнинг устидан кулиш! Биз нима қилишни билмадик, кимга мурожаат қилишни ҳам тушунмадик, ҳеч ким вазиятни тушунтиргани ҳам, бизни эшитгани ҳам йўқ. Журналистлар ёрдамга келмаганида, йўлда яна қанча вақт қолиб кетардик», – дейди автобуслардан бирининг ҳайдовчиси Аблайхан Мақсуд телефон орқали.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Умар ражабов 11 йилга қамалди

Самарқандлик йирик тадбиркор, “Умар” қурилиш компанияси раҳбари Умар Ражабов фирибгарликда айбланиб 11 йилга қамалди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник”га таяниб “Соф.уз” ...

Муҳим жабҳанинг ойдинлашуви

Шу кунда Самарқандда ўтказилаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми Ўзбекистон тарихида, шак-шубҳасиз, жуда ката воқеа сифатида ёзилиб қолади. Бунда асосий жиҳат—Ўзбекистон ...

Инсоннинг ҳайвончалик қадри қолмаётирми?

Ҳукумат шу кунгача ярим миллиондан кўп фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқароси паспортини қачонгача бериб тугатиши ҳақида ҳеч қандай билдирги бермади. Аммо ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400