Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли ва қимматли ватандошлар!

Сизларни азалдан мусулмон аҳлининг тинчлик, бирлик, бирдамлик, меҳр-оқибат ва ўзаро ёрдам каби абадий инсоний қадриятларини янада мустаҳкамлайдиган асосий байрамларидан бири бўлмиш Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман!   

Аслида Қурбон ҳайити — фақат диний байрам эмас, инсониятни меҳр-шафқатга, эзгуликка чорлайдиган, табаррук ислом динимизнинг яхшилик, яратувчанлик ҳамда узвийликка йўғрилган дин эканини намойиш қилиб, дунё аҳли мусулмонларини тинчлик ва аҳилликка, ўзаро муросага даъват қиладиган маънавий қадрият ва муқаддас байрамдир.

Бу қутлуғ байрамда барчамиз, энг аввало, мана шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Қурбон ҳайитининг маъно-мазмуни бугунги кунда янада кенг қулоч ёзмоқда. Оилаларга, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида тобора мужассам этиб бормоқда. Мана шундай қутлуғ кунларда хонадонингизни нур, қалбингизни сурур тарк этмасин, умрингизга, ризқингизга қут-барака, ишларингизга, ўқишларингизга, келгуси ҳаётингизга ривож тилайман!

Қурбон ҳайитингиз хайрли ва муборак бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром ила,

Баҳодир Хон Туркистон,

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати раҳбари

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эълон: “мулкдор” сайти ишга таклиф қилади

Журналист сифатида креатив ғояларингизни амалга оширишни истайсизми? Универсал журналистика орқали даромад топишничи? Агар жавобингиз “Ҳа” бўлса мазкур эълон сиз учун. ...

“бирдамлик”нинг фахрий аъзоси ботир норбоев оламдан ўтди

Профессор Ботир Норбоев фақат адабиётшунос олим эмас, профессионал сиёсатчи, довюрак мухолифат вакили ҳам эди. Ботир ака Ўзбекистон ҳали ўз мустақиллигини қўлга киритмаган ...

Ислом каримов диктатура тузумини яратди, мирзиёев уни давом эттиради

  2016 йил 28 август куни диктатор Ислом Каримов тўсатдан вафот этгандан кейин (бу ҳақида расмий хабар 2 сентябрь куни билдирилди) 2016 йил 8 сенябрда мамлакат Бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400