25 йил давомида Иқбол Мирзо жаҳолат ботқоғида ухладими ё мудрадими?

Яқинда бир танишим (нинг отаси) хизмат сафари билан Буюк Британияга борди.
Кетиш олдидан одамлардан “уёқда доллар ҳам, евро ҳам ўтмасмиш, фунт стерлинг олиб кетиш керакмиш” деб эшитиб, Урганч-у Нукус, Тўрткўл, Беруний-ю Хазараспда неча “валютчик” бўлса – эплаб, зўрға беш юз фунт стерлинг топибди ва “қайдасан Лондон” деб йўлга тушибди.

Иқбол Мирзо

Оти билан хизмат сафари – хизмат сафари, меҳмонхона-ю, еб-ичар текин. Бирор жойга ҳам ўзлари автобусда текин обориб-обкелишармиш.
Хуллас, ўн беш кун халак бўлиб йиққан беш юз фунт пулини ишлатишга ҳожат бўлмабди.
Қайтиш олдидан бу пулга бола-чақасига ул-бул олиш учун супермаркетга кирибди.
Невараларига майда-чуйда, совға-салом олиб, пулини кассирга узатса – олмасмиш!
– Кечирасиз. – дермиш инглизчалаб. – Биз пулингизни ололмаймиз. Пластик карточкангиз йўқми?
Сотувчилар уёқ-буёққа телефон қила бошлаганини кўриб акахонимиз қўрқиб кетибди. Чунки, хукумат валюта алмаштириш шаҳобчалари очиб қўйган бўлса ҳам, ҳамон “валютчик”ларнинг бозори чаққон, улардан ҳар бало кутиш мумкин.
Балки пуллари сохтадир?
Бир махал дўкон иш бошқарувчиси етиб келибди ва пулларини санаб олибди.
Менежер кўзларидаги бежолик ва норозиликни кўриб, акахонимиз бунинг боисини тушинмабди ва сабабини сўрабди.
– Сабаби оддий! – дебди менежер. – Мен шу тўрт қаватли супермаркетни иш бошқарувчисиман. Дўконимизнинг ҳар бир қаватида ўнлаб сотувчи бор, уларнинг ҳаммаси терминалда савдо қилишади. Харидорлардан нақд пул қабул қиладиган битта кассиримиз бор эди, унга иш қолмай бир йил олдин бўшатворгандик. Энди пулингизни банкка обор деб инкасаторга пул тўлаш керак…
Буюк Британиялик мезбонларни безова қилганидан хижолат бўлган мехмон қолган пулиниям шу дўконда сарфлабди…
Бу воқеа нега ёдингга тушди дейсизми?
Эсингиздами, Иқбол Мирзо жаҳолат ботқоғида ухлабми, мудрабми ётган чоғларда пластик карточка ва нақд пул орасидаги фарқ 10-15 фоиз эди? Арз қилсанг, шундай жавоб олар эдинг: БУНИ ХАТТО МАРКАЗИЙ БАНК ҲАМ ТАН ОЛИБ ҚЎЙИБДИ…
Сиздан илтимос Иқбол ота, 25 йил ухлабсиз, хеч бўлмаса яна бир йил ухланг?
Сабаби хозир “обналичка” беш фоизга чиқди, бу кетишда яна бир йилдан кейин 10-15 фоизга чиқиши аниқ!
Ўшанда шундай кўзингизни очасиз-у, “ҳалиям Ислом отамни замонсида яшаётган эканмиз-да…” дейсиз-да, яна мудрайверасиз!

25.08.2018

Муаллиф:Қадамбой Отабоев   

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургда портлаш: гумонланувчи яна ‘марказий осиёлик’ми?

Тергов қўмитаси "Перекрёсток" дўконидаги видеокузатув ускунаси портлашни ташкиллаштирганликда гумонланаётган йигит тасвирини аниқлади. (more…)

Бош прокуратуранинг ёлғон ахбороти

(Прокуратуранинг ёлғон гапи) Фуқаро Р.Ходжаевнинг Интернет тармоқларида тарқалган видеомурожаати юзасидан қуйидаги Прокуратуранинг тўқима ахборотлари маълум қилинади. ...

“тож  маҳал” — меҳр-муҳаббат мўъжизаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ва Бобурийлар сулоласи атамаси аҳолиси сонининг кўплиги жиҳатидан дунёда ўзига хос ўрин тутадиган Ҳиндистон мамлакати ва ҳинд халқи тарихида зарҳал ...