Паст Дарғом туманидаги мурожаат эгасига босим ўтказилмоқда

Кеча Паст Дарғом туманидаги Олти Қаҳрамон маҳалласидан бир аёл киши йиғлаб телефон қилди. Жуда хунук ва ачинарли ҳолат ҳақида айтиб берди-деб,-  zarnews муҳбири Анвар Мустафо ўзининг facebook саҳифасига ёзди. 

Фото:zarnews.uz скриншоти

Хуллас, икки ой олдин ана шу маҳалладаги бир қатор муаммоларни газетага бергандик.  Ўша куни бизга интервью берган аёллардан бири туман ҳокимига ҳам бу муаммолар ҳақида шикоят қилибди. Муаммо ҳал этилмади, шунчаки қолиб кетди. Аммо шикоят эгаси “шунчаки қолиб кетмаган” кўринади. Хуллас, кеча шу маҳаллада яшовчи М.Мелиевани маҳалла биносига чақиртириб, профилактика инспектори, маҳалла раиси ва “домком” шикоят ёзганига пушаймон қилдирибди. Муаммо қолиб, аёлнинг шахсий ҳаёти муҳокама қилинган. Мурожаат қилган аёл номидан профилактика инспекторининг ўзи тушунтириш хати ёзиб, аёлга қўл қўйдириб олган. Маҳалла раиси ва “домком” жуда қўпол муносабатда бўлиб, изза қилган.
Бу мурожаат эгасининг телефонда айтган гаплари. Буни шу ҳолича эълон қилиб бўлмасди аслида. Шу сабабдан аввал туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раисига қўнғироқ қилиб мана шу манзилдаги аёл ёзган мурожаати учун қўпол гап сўзлар эшитгани, унга босим ўтказилгани ҳақда гаплашдик. Аёлнинг руҳий ҳолати айни вақтда ўта ёмонлигидан хавотир олаётганимни билдирдим. Ҳоким ўринбосари бу масаланинг тезда жиддий ўрганишини айтгач, енгил тортдим. Афсуски ё вақти бўлмаган, ё эсидан чиқиб кетган (афтидан, бизнинг “женсовет”лар Худо кўрсатмасин, қачон бирор аёл ўзини осса ё бошқа фожиа юз берса ҳаракатга тушади). Худди шу вақтда туман ички ишлар бўлимининг участка профилактика инспекторлари бўйича масъул ходимига телефон қилиб вазиятни тушунтирдим. Шу куннинг ўзида ўрганиб, натижасини айтишини билдиргач, хурсанд бўлдим. Минг афсус, соддалик қилган эканман… Айтганча, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимига ҳам вазиятни тушунтиргандим. Ҳозирча акс-садо йўқ.
Мени ташвишга солган нарса шуки, илгари Паст Дарғомда муаммолар бўйича шикоятлар, газетага чиққан материаллар шунчаки “чўкиб” кетарди. Энди эса мурожаат эгасига босим ўтказиладиган бўпти. Ҳатто энди раҳбарлардан нажот сўраб ёзадиганларга маҳалла ҳодимлари “тарбиясиз” деган тамға ҳам босишаркан. Тарбиялилар! Ярим кечгача асабийлашдим. Бугун соат 17 00 гача кечаги ташкилотлар масъуллари “масалани ўргандик, аёл (ёки ходимларимиз) сал қизишибди, ҳозир ҳаммаси жойида” деган гап кутдим. Афсуски, ундай бўлмади. Наҳотки аёлнинг гаплари рост, наҳотки ҳаммаси жойда эмас!

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...

“ташаббус гуруҳи” фаолиятидан

Биз шу йил март ойи учинчи ўнкунлигида “Диққат: таклиф” рукни остида туркум мақолалар эълон қилган эдик.  Шунга кўра, аввал хабарлаганимиздек, мақолаларда биз томонимиздан ...

Шуҳрат абдураҳмонов тадбиркорларга «футбол солиғини» солмоқда

Андижон вилоятининг ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ўзбекистон Суперлигасининг 2019-йилги сезонига тайёргарлик қилиш доирасида вилоятдаги тадбиркорларга 8,5 миллиард сўмдан ($964) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400