“Эхо Москвы”нинг журналист ходимаси реанимацияда

“Эхо Москвы”нинг журналист ходимаси Татьяна Фельгенгауэр сунъий кома ҳолатида реанимацияда ётибди. Бу ҳақда радиостанциянинг бош муҳаррири Алексей Венедиктов хабар қилди.

23 октябрь куни “Эхо Москвы”нинг таҳририятига номаълум шахс бостириб кирди ва Фельгенгауэрни бўйнига пичоқ уриб, яралади. Шифокорлар бу аёлнинг ҳолатини оғир деб баҳоламоқда, лекин, уларнинг гапига қараганда, журналистнинг ҳаёти учун хавф йўқ. Кутилганидек, Татьяна Фельгенгауэр эртагача сунъий кома ҳолатида бўлади. Унгача врачлар Татьяна Фельгенгауэрга қандай даволанишни тайинлаш борасида бир қарорга келишлари керак.

Тергов қўмитаси Фельгенгауэрга ҳужумдан кейин, одам ўлдиришга қасд қилиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, ҳужум қилган шахснинг исми Борис Гриц бўлиб, у 48 ёшда.

Россия журналистлар уюшмасида Фельгенгауэрга қилинган тажовузни “сўз эркинлигига ҳужум” деб айтишди. Европа Кенгашининг бош котиби Турбьорн Ягланд бу тажовузни тўлиқ ва зудлик билан тергов қилишга чақирди. У журналистлар ўз фаолияти билан эркин шуғулланиш имконига эга бўлиши зарурлиги, бунда таҳдидлар ва зўравонлик қурбонига айланиб қолмаслиги шартлигини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқондаги коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашрига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ...

Қозоғистондаги намойишчилар фуқароликдан маҳрум этилиши ёки умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин

Қозоғистондаги тартибсизликлар иштирокчилари умрбод қамоқ жазоси ёки фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси хабар бермоқда.   “Ҳозирда ...

Суд қашқадарёда фуқарони мулкини қандай ҳимоя қилади?

Фото:Маматқулов Чўян Охманович Мен 2018 йил 7-август куни фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига ўзимнинг ишим бўйича борганимда Қораева Феруза Саидовна билан ...