ИИВ: Ўзбекистон фуқароларида иккита паспорт бўлмайди

ID-карталар ҳақиқий амалдаги биометрик паспортларни алмаштиради, стикерлар белгиланган муддатгача амал қилади.

Ўзбекистон паспорти

Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалига берган интервьюсида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи Баҳодир Усмонов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб ID-картани жорий этиш жараёни Тошкентда бошланади. Агар пойтахтдаги натижалар ижобий ва самарали бўлса, тегишли органлар бутун мамлакат бўйлаб картани жорий этишни бошлайдилар.

«ID-карта амалдаги биометрик паспорт ўрнига жорий этилади. Бир вақтнинг ўзида фуқаро паспорт ва ID-картага эга бўла олмайди», – дейди Баҳодир Усмонов.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг 1 январигача фуқаролар визасиз мамлакатларга (масалан, Россия Федерацияси – таҳ.) амалдаги биометрик паспорт билан сафар қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

2019 йил 1 январга қадар берилган стикерлар унда кўрсатилган муддати тугагунча амал қилади.

Биз камбағал, бечора эмасмиз! Халқимизга нисбатан “фуқаро” атамасини қўллаш ноўрин!

Мисол учун, 2018 йил 23 ноябрь куни фуқаро стикер олди. Стикер 2 йилга берилиши сабабли, 2021 йил 23 ноябрга қадар ундан фойдаланиш мумкин.

Эътибор беринг, ҳужжат лойиҳасида бу жиҳатлар кўрсатилмаган. Ҳужжатда амалдаги биометрик паспортларнинг бекор қилиниши ёки ID-карталарга алмаштирилиши, шунингдек, стикерларнинг амал қилиш муддати ҳақида сўз юритилмаган.

Таъкидланишича, ID-картада ҳар бир фуқаро учун ягона идентификация рақами ва унинг шахсий маълумотлари бўлади. Ундан давлат хизматларини олиш пайтида шахсни аниқлаш учун фойдаланишади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор лойиҳаси ҳали ҳам муҳокамада. У ўзгариши, такомиллаштирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Аввалроқ, ИИВ хорижга чиқиш паспорти лойиҳасига «миллати» устунини қўшмагани хабар қилинганди.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қибрайлик аёл: мен норозилик сифатида ўзимга ўт қўйдим

14 декабрь куни Тошкент вилоят, Қибрай туман ҳокимлиги биносида ўзига ўт қўйган аёл расмийларнинг "ўзини эмас, трибунани ёқмоқчи бўлди", деган даъвосини рад этди. ...

Ўзбекистонда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишга рухсат берилди

Шавкат Мирзиёев «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонунни имзолади, деб ёзади «7news.uz» сайти. Иллюстратив фото:cabresto.blogspot.com Қонунда ...

Самарқанд вилоят ҳокими қабулига кираётган тадбиркорлар савдо-саноат палатаси аъзолигига мажбурланмоқдалар

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ҳар ҳафтанинг жума курлари Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасидаги қабулига кираётган тадбиркорларнинг палата ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400