Август ойида Хитойда бизнес фаоллик индекси (PMI) пасайган, деб ёзмоқда Caixin бизнес нашри. Кўрсаткич 0,2 пунктга, 50,6 даражага тушиб кетди. Бу 2017 йил июнь ойидан бери энг паст натижа.

Нашрнинг таъкидлашича, Хитой корхоналарида ишлаб чиқариш даражаси ўсишда давом этмоқда, аммо янги буюртмалар сони йил бўйича энг паст даражага тушиб кетди. Бу ҳам ички, ҳам экспорт бозорларида кузатилмоқда.
Сотиб олувчиларни қўрқитаётган яна бир омил – юқори нархлар. Маҳсулот таннархи август ойида инфляциядан кейин ўсди. Шу билан бирга, бандлик даражаси пасайиб кетди ва шунинг учун кўплаб компаниялар ҳаттоки олинган буюртмаларни бажаролмадилар.
Caixin пасайишни савдо уруши ва бозор иштирокчиларини безовта қилаётган «ноаниқ истиқболлар» билан боғламоқда.
Манба:Кун.Уз