Ботсванадаги машҳур қўриқхоналардан бирида 87 филнинг ўлиги топилди, деб хабар беради BBC News.

Филларнинг аксарияти охирги уч ой ичида отилган. Жониворлар тиши учун отиб ташланган. Бундан ташқари, бешта оқ каркидон ҳам ўғирланган.

«Мен шок ҳолатга тушиб қолдим. Бу Африкада мен кўрган энг йирик кўламдаги браконерлик ҳисобланади»,— дейди «Чегарасиз филлар» ташкилоти ходими Майк Чейз.
Филларнинг оммавий ўлдирилиши «кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш талаб қилинишини билдиради» дейди ёввойи табиат ҳимоячилари.