Миср Президенти Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 сентябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси расмий ташриф билан Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг матбуот ҳизмати хабар берди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий маратабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ўзбекистон ва Миср Президентларининг асосий музокаралари эртага Кўксаройда бўлиб ўтади. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мишустин россия 30 йил ичидаги энг ёмон вазиятга дуч келганини маълум қилди

Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг айтишича, Россия Ғарбнинг мисли кўрилмаган санкциялари туфайли сўнгги 30 йилдаги энг ёмон вазиятга дуч келмоқда. У 7-апрель куни ...

Статистик маълумотлар реал ҳаётдан узоқдами?

Куни кеча бозорга борувдим. Бозорга кираверишда қассобхоналар бошланади. Бўстон ховучдек шаҳарча – ҳамма бир-бирини танийди, шу сабаб, биринчи қассобхона олдидаёқ тўхталиб ...

Алишер султонов янги ташкил этилган энергетика вазирлигига раҳбарлик қилади

Энергетика, жумладан, электр энергия, нефть ва газ соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш бўйича янги ваколатли ...