Fergana.ru сайти президент Мирзиёевнинг куёвига оид ўз хабарини рад этди

Президент Мирзиёевнинг катта куёви Ойбек Турсунов шу кунда Тошкентда, деб хабар қилди fergana.ru сайти 7 сентябрда эълон қилган раддиясида.“Ўзбекистон президентининг куёви мамлакатдан чиқиб кетгани тўғрисидаги олдинги хабаримиз воқеликка тўғри келмаслигини хабар қиламиз”, дейилган раддияда.

Ойбек Турсунов (чапда) Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан.

Fergana.ruга кўра, Ойбек Турсуновнинг оиласида жанжал бўлганига оид маълумот тасдиқланмаган. Сайт ўз ўқувчиларини “чалғитгани учун” улардан узр сўради.

Fergana.ru президент Мирзиёевнинг катта куёви Ойбек Турсунов Президент аппарати Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимидан четлатилгани тўғрисида 6 сентябрь куни хабар қилган эди. Сайт ўша хабарида Тошкентдаги манбаларига таяниб Ойбек Турсунов чет элга кетгани, бунга хотини билан жанжал сабаб бўлгани ҳақда ёзган.

Сайт Ойбек Турсунов Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саиданинг эри эканлиги, норасмий маълумотларга қараганда, Ойбекнинг отаси Ботир Турсунов генерал унвонида эканлиги, у Ўзбекистон миллий гвардиясида раҳбар лавозимда эканлиги тўғрисида, шунингдек, Ойбекнинг акаси, полковник Улуғбек Турсунов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари эканлиги тўғрисида хабар қилган.

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижон шаҳри ҳокими дилмурод раҳматуллаев ишдан олинади

Kun.uz манбаси хабар беришича, 26 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказиладиган йиғилишда Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум ...

Шимолий корея донбассдаги сепаратистик тузилмаларнинг мустақиллигини тан олди

Шимолий Корея Украинанинг икки вилояти ҳудудидаги ўзларини-ўзлари «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» деб номланган сепаратистик тузилмаларни мустақил ...

Адвокати журналист бобомурод абдуллаев билан кўришди

Ўзбекистон Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи хабар тарқатишича, 14 декабрь куни адвокат Сергей Майоров журналистик фаолияти учун конституциявий тузумни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400