Алишер Усмоновнинг туғилган куни билан табриклаш учун олигархлар Тошкентда йиғилмоқда

Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган. Бу ҳақда Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган Telegram’даги “AviaSpotter” каналининг маълумотларига таяниб, turon24.uz ахборот агентлиги хабар қилди. Шу кунларда “Тошкент” халқаро аэропортига дунёнинг турли олигархларига қарашли шахсий ва тижорий авиажетлар серқатнов бўлиб қолган. Канал берган ахборотга кўра, бу миллиардер Алишер Усмоновнинг 9 сентябрда Тошкентда нишонланадиган туғилган куни билан боғлиқ бўлиши мумкин.

7 сентябрдан бошлаб Тошкентга турли русумдаги самолётлар чартер рейслар билан кириб келмоқда. Алишер Усмоновнинг “Bourkhan” авиалайнери ҳам шу куни Сочидан учиб келиб, пойтахтга қўнган. Шунингдек, Тошкентга турли нуфузли футбол клубларидан вакиллар ташриф буюрмоқда. Хусусан, “Внуково” аэропортидан ЦСКА президенти Евгений Гинер учиб келган. Бундан ташқари, “GainJet Aviation”га қарашли Англиянинг “Манчестер Сити”, “Тоттенҳэм”, Португалиядан “Бенфика” клубларига хизмат кўрсатадиган VIP конфигурацияли “Boeing 737-23N” самолёти ҳам Ўзбекистонга етиб келди.

Россиялик бизнесмен, “Магнитогорск металлургия комбинати” директорлар кенгаши раиси ва стратегик режалаштириш қўмитаси раиси Виктор Рашниковнинг шахсий “Bombardier golfstream G650” самолёти ҳам 8 сентябрь куни Тошкентга қўнган.

Ҳозиргача 15 га яқин шахсий ва тижорий авиажет Россия ва Европадан “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Консерваланган “тошкент палови” сотувга чиқди

Ўзбекистон супермаркетларида шу ой бошидан консерваланган “Тошкент палови” сотувга чиқарилди. Консерваланган паловнинг 670 грамлиги 22770 сўм, 335 грамлик банкада чиқарилгани ...

Тожик тадбиркорлари москвадаги мажмуада чиққан ёнғиндан миллионлаб зарар кўрди (видео)

  Москвадаги «Синдика» савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб тожик тадбиркорлари ҳам катта миқдорда зарар кўрди. Бу ҳақда РТ меҳнат, миграция ва аҳоли ...

Энди артистлар тўйдан топган даромадидан солиқ тўлайди

2020 йил 1 январдан қўшиқчилар, ҳа, ўша бирровга бориб, кўкида оладиганлар даромадидан солиқ тўлайди. Холис фикр каналининг манбасига кўра, ҳукумат даражасида бўлиб ўтган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400