Фарғона шаҳри ҳокими Шавкат Эркабоев ўрнига Ҳамиджон Ҳабибиддинов ҳоким бўлди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Фарғона вилояти ҳокими қарорига асосан, Фарғона шаҳри ҳокими Шавкат Шокирович Эркабоев ўрнига Ҳамиджон Исмаилович Ҳабибиддинов шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Кун.Уз нашри хабар бермоқда.

Фото: Fargona.uz

Ҳамиджон Ҳабибиддинов бундан олдин Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг 15 октябрь куни Фарғона вилояти Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Фарғона шаҳри ҳокими Шавкат Шокирович Эркабоев лавозимидан озод этилган эди. У 2016 йилнинг 1 декабридан буён Фарғона шаҳри ҳокими сифатида ишлаб келаётганди. Маълумотларга кўра, Ш. Эркабоев фаолияти давомида, шаҳардаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларида камчиликларга йўл қўйганлиги, 2018 йилги пахта мавсумида терим кўрсаткичлари паст бўлганли учун ишдан олинган. 16 октябрь куни Фарғона шаҳрига Равшан Раҳимжонов янги раҳбар (в.б) этиб тайинланганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда рус тилини расмий мақомидан ажратиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилишмоқда

Қирғизистонда рус тилини расмий мақомини олиб ташлаш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилинмоқда. Бу  жамоавий сиёсий ва ватанпарвар кучларининг қурултойини бажариш ...

Туркманистонда оқ либос кийиш тақиқланди ва лабларига ботокс қўйган 50 га яқин стюардесса ишдан бўшатилди

Туркманистонда аёллар ва қизларнинг шахсий ҳаёти устидан назорат кучайтирилиб, уларнинг ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатларига қўйилаётган талаблар рўйхати кундан-кунга ...

Ислом каримовнинг ўғли “ўзбекистон ҳаво йўллари”ни судга берди

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи турмушдан бўлган ўғли Петр Каримов "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатини судга берганинни Би-би-сига Москванинг Тверь ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400