Туркия Ўзбекистондаги иккита конда олтин қазиб олади

Туркиянинг Tasaypi компанияси ва Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 25 октябрь куни Самарқанд вилоятида иккита олтин конини ўзлаштириш бўйича битимни имзолади. Бу ҳақда “Соф.Уз” нашри хабар қилди.

Фото:tutfon.ru

Келишувга мувофиқ, томонлар Галабулоқ ва Қуштепа конларида биргаликда геологик разведка ва ўзлаштириш ишларини олиб боради.

Туркия компанияси тўрт ой давомида объектларда тасдиқлаш учун бурғилаш ишлари, техник регламентни ишлаб чиқиш учун тестлар ўтказиб, конни ўзлаштириш бўйича лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.

 

Ижобий натижалар асосида томонлар олтин конини ўзлаштириш бўйича ҳамкорлик шакллари ва шартларини келишиб олади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги қарорида келтирилган маълумотларга кўра, Галабулоқ ва Қуштепа конларида олтин-кварц ва олтин-сульфид-кварц рудаларининг прогноз захиралари 5,9 тоннага яқинроқни ташкил этади. Ҳукумат қарорида прогноз захиралари 151 тонна олтин ва 1200 тонна кумушни ташкил этувчи 31 та истиқболли майдонча ва 12 та қимматбаҳо металл конлари тасдиқланган.

 

Май ойида Давлат геология қўмитаси ҳамда Туркиянинг Энергетика ва табиий ресурслар вазирлиги Жиззах ва Навоий вилоятларида учта истиқболли олтин руда майдонини ўрганиш бўйича битимни имзолаган эди. Геологик разведка ишларининг жорий йилда бошланиши кутилмоқда. Туркия томони лойиҳага 5 млн доллар йўналтиришни режалаштирмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўзстандарт”: ҳалол стандарти сертификатини берувчи ташкилот тузилади

Ўзбекистонда тез орада ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилот тузилади. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтган матбуот анжуманида "Ўзстандарт" агентлиги бош ...

Беҳзод мусаев давлат солиқ қўмитаси раиси бўлди

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига асосланиб “Турон24” хабар ...

Муқобиллаштириш кимга керак, ёхуд фермернинг ер миқдори муҳимми?

Барчамизга маълумки, 2019 йил 9 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “ Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ер майдонларини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400