ПУЛНИ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ. Эски нарса ҳақида янги гап ёки иқтисод ҳақида икки оғиз…

иқтисод ҳақида икки оғиз...Эски нарса ҳақида янги гап ёки иқтисод ҳақида икки оғиз. Иқтисод қилиш — янги тушунча эмас. Бу ҳақда эслатиш, огоҳлантириш ҳам эскирган усул. Бундай деяётганимизга сабаб, ҳамманинг бойиб кетганлиги эмас, шунчаки танбеҳу огоҳлантиришлар бизга халал беради. Келинг, яхшиси гап нимада эканлигини тушунишга уриниб кўрамиз. Нима учун одамлар иқтисод қилмайдилар?

Мутахассис ва таҳлилчилар тўртта сабабга тўхталадилар. Уларнинг айтишича:

1. “Мен қачондир пул ишлаб топаман, шунинг учун иқтисод қилишдан маъни йўқ”.

Сизнинг эҳтиёжларингиз ва харажтларингиз даромадингизга пропорсионал тарзда ўсиб боради. Ўйлашимча, буни ўзингиз ҳам сезгансиз. Агар сиз пул билан боғлия вазиятни ҳозир тўғрилай олмасангиз, у ҳолда келажкда бу вазият қандай қилиб ўзгариши мумкин?

Дунёда, ҳатто бизнинг Ўзбекистонда ҳам юзлаб одамлар номуносиб тарзда катта пул топадилар. Биласизми, уларда борки нарса – бу қарзлар! Улардан эшитишингиз мумкин бўлган ягона гап эса – “Бизга пул етмаяпти!”. Бу чиндан ҳам жуда муҳим фикр. Эслаб қолинг: иқтисод қилмайдиган одамларнинг бор-йўқ нарсаси – бу қарзлар. Баъзан эса уларда умуман ҳеч нарса, ҳатто қарзлар ҳам бўлмайди!

Бойлик сиз ишлаб топаётганингизга қараганда камроқ сарф қила бошлаган дақиқада туғилади. Айнан ишлаб топилган пулни асрашни билмаганингиз учун ҳам сизни Уоррен Баффет, Вернер Сименс, Билл Гейтс, Адам Опел, Генрих Нестле ёки яна бошқа бирор чиройли ва машҳур исм билан чақиришмайди. Ҳа майли! – дейсиз. Тежамкорликнинг бу ерда нима аҳамияти бор? Уларни фақат тежамкорлик муваффақиятга олиб келмаганлигига қўшиламан.

Лекин, сўзсиз, айнан тежамкорлик уларнинг давлатига пойдевор бўлган.

2. “Мен ҳозир яхши яшамоқчиман ва менга ҳамма пуллар керак”.

Чиройли яшашни тақиқлаб бўлмайди! Сизни ўраб турган одамлар ҳам “жаннат”да яшашни истайди.

Уларга ҳам СИЗнинг барча пулларингиз керак!

Натижда атрофингиздаги ҲАММА сизнинг, сиз уларнинг пулларига эга бўласиз. Пешона тери билан топилган пул эса йўқ!

Илтимос, айтингчи, кўпроқ кимни яхши кўрасиз? Ўзингизними, чиройли одамними ёки уйини ижарага олганингиз—ўша яхши кишиними?

Гарчи, албатта, сиз еб бўлгач унутиб юборадиган, бир марта киядиган, ўқиб ташлаб юборадиган ёки уч марта ёқиб токчанинг бирор бурчагига итариб қўядиган турли нарсаларни сотиб олиб, ўзингизни яхши кўришингиз мумкин. Бошқа усуллар ҳам йўқ эмас! Қандай дейсизми? Давомини ўқинг!

3. “Умуман олганда тежаш мушкул! Бу мен учун эмас. Анияроғи, бу мен учун муҳим эмас!”

Наҳотки? Ким сизга енгил бўлади, деб айтди?

Ҳаммага қийин. Лекин сиз ҳамма эмассиз-ку? Зеро, муваффақият қозонувчи кишилар – бу “нормал” одамлар учун мутлақо иложи бўлмаган ишларни амалга оширувчилардир. Улар бор ва улар кўп нарсалардан воз кечган ҳолда яшашяпти. Ваҳоланки, оддий одам учун шунчаки катта пулга эгалигини кўз-кўз қилишни тўхтатишнинг ўзи етарли.

4. “Бу охир-оқибат ҳеч қандай натижа бермайди. Барибир ҳаммаси совурилиб кетади”.

Сиз ҳақсиз! Пулларингизни йиғиб олиб кисел қирғоқлари аро ёрқин келажак сари сут дарёси оқими бўйлаб сузяпсиз. Балки бу ишни ҚИЛА ОЛМАСЛИГИНГИЗ эмас, ҚАНДАЙ қила олишингиз ҳақида ўйлаб кўрган маъқулдир? Албатта, агар БАРЧА пулингизни депозитларда, бошқача айтганда, “пулларни йўқ қилиш бўйича машиналар”да (негаки, омонат фоизлари, қоидага кўра инфляция даражасидан пастроқ) сақласангиз, ҳаммаси буткул хонавайронлик билан тугаши мумкин. Агар ҳаммага ўхшаб йўл тутсангиз, у ҳолда ҳамма эга бўлган нарса – ҲЕЧ НАРСАни қўлга киритасиз!

http://biznestrener.uz/yosh-tabirkor/80-pulni-tejash-usullari-eski-narsa-haqida-yangi-gap-yoki-iqtisod-haqida-ikki-ogiz.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда доллар курси 3,62 сўмга қимматлади

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 9 июлидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси бироз ошиб (+3,62 сўм), ...

Imf ўзбек иқтисодининг жорий йилда 7¸5% ўсишини башорат қилди

29 апрелдан 12 майга қадар Ўзбекистонга сафар қилган Халқаро валюта жамғармаси делегацияси эълон қилган баëнотда айтилишича¸ Европа ва Россиядаги иқтисодий жараëнларнинг ...

Ўзбекистонда эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилмоқда

Бу тангалар ва банкнотларни муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорда кўзда тутилган. Мазкур Низомга кўра, Марказий банк томонидан ...