Усмон Туропов Ангор тумани ҳокими бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманига Усмон Туропов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дарё” нашри Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумоти асосида хабар бермоқда.

Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг 10 ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида шу пайтгача ҳоким сифатида ишлаб келган Бахтиёр Ибатов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилган. Ибатов айнан қайси лавозимга ўтгани маълум қилинмаган.

 

Туманнинг янги ҳокимига айланган Усмон Туропов бунгача Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Шу кунларда Денов туманига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда», — дея хабар бермоқда «Turon 24» агентлиги. 8 ноябрь куни Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда поезд билети нархлари арзонлади

2019 йилнинг 1 октябридан Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 20% дан 15% гача камайганлиги сабабли Ўзбекистон темир йўлларининг чипта нархи мос равишда пасайтирилди. Бу ҳақда ...

2019 йилда ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлигини ошириш билан боғлиқ ...

40 ёшдан ошганларга иш йўқми?

“Ишга қабул қиламиз, фақат 25 ёшдан 40 ёшгача!” Бу нимани англатади. Бу албатта, 40 ёшдан ошганлар бизни безовта қилмасин, иш сўраб келмасин деган маънода. Ҳеч ўйлаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400