Муҳиддинхўжа Қози

Муҳиддинхўжа қози

МУҲИДДИНХЎЖА  ҚОЗИ (1841-Тошкент —1902 й.  март) — ўзбек маърифатпарвари.  Сўнгги  Тошкент қозикалони — Ҳакимхўжа ўғли.  Тошкент,  Бухоро  мадрасаларида  таҳсил  олган.  Тошкентнинг  Себзор  даҳасидаги Исахонхўжа  мадрасасида  мударрислик қилган. Тошкент рус аскарлари томонидан қамал қилиниб аҳоли қирилиб кетиш арафасида  турган. 1865 йилнинг  июнида  Муҳиддинхўжа қози Абулқосим эшон, Солиҳбек охунд ва ўз отасининг  топшириғига  кўра,  ғоят  хавфли вазиятда MX. Черняев қароргоҳига борган,  унга  махсус  мактуб  топшириб, шаҳарни  нисбатан  енгил  шартлар  билан таслим  бўлиши  тадбирларини  кўрган.

Отаси  вафотидан  сўнг, 60-йиллар  охиридан — Себзор  даҳаси  қозиси. 80-йиллар бошида Сатторхон, кейинроқ Фурқат билан янги  ўзбек  маърифатпарварлигига  асос солишда қатнашган, замонавий илм-фан, техника ва илғор маданият тарғиботи билан шуғулланган.  Муҳиддинхўжа қози 1884 йилдан «Туркистон вилоятининг газетаси» билан ҳамкорлик қилиб, илк ўзбек публицистларидан бири сифатида  танилган.  Муҳиддинхўжа қози ўтмиш  маданий обидаларини авайлаб сақлашга жиддий эътибор қаратган. Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома»  асарининг  жаҳонда  ягона  мукаммал  нусхаси  Муҳиддинхўжа қози ва авлодлари саъй ҳаракати билан бизгача етиб келган ва Ўзбекистон мустақилликка эришгач, тўлалигича нашр этилган.

Муҳиддинхўжа қози 1886 йилда Себзор даҳасидаги 3 сон рус-тузем  мактабини  қурдирган  ва  умрининг  охиригача  унга  фахрий  нозир бўлган.  Маърифатпарварлик  фаолияти, шунингдек, 1892 йил «вабо  қўзғолони»га хайрихохлиги  учун  Муҳиддинхўжа қози чор  маъмурларининг  кўплаб  таъқиб  ва  тазйикларига  учраган,  шунга  қарамай  ўз  илғор ғояларига содиқ қолган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муаммо олиб чиқилди, аммо…

Sof.uz ўқувчиларига маълумки, ўтган ҳафтада Фарғона вилоятида ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги хусусида аудиёзувли мақола эълон қилинди. Орадан ўтган вақт ...

Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик

«Mahalla» газетаси мухбири Ёрмамат РУСТАМОВнинг Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Ўзбекистондаги мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?” сарлавҳали мақоласида ...

Тошкентда талаба қиз ётоқхонанинг 6-қаватдан ўзини ташлади

27 март куни кечқурун тахминан 22:00 атрофида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида таҳсил олувчи қиз ётоқхонанинг олтинчи қаватини ўзини ташлаган. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400