Адаптация

АДАПТАЦИЯ (лот. adaptatio — мослашув) — 1) организмнинг турли яшаш  шароитларига  мослашиши; 2) сезги  аъзоларининг  ўзига  таъсир  этадиган  қўзғатувчиларга мослашиши натижасида  уларда сезгирлик даражасининг ўзгариши  (масалан кўзнинг ёруғлик ёки қоронғиликка  мослашуви).  Қўзғатувчининг  таъсир  кучи  ўзгариши  билан  сезгирлик  ҳам  ўзгаради.  Қўзгатувчилар  суст  таъсир  этганда  сезгирлик  ошади,  кучли  таъсир  этганда эса камаяди.

Адаптация ҳодисаси ҳамма  ташқи  сезгилар (кўриш,  эшитиш,  ҳид,  таъм,  бадан  сезгиси)  га  хосдир.  Тактил,  ҳарорат,  ҳид  ва  кўриш  сезгиларида Адаптация кучли, эшитиш ва оғриқ сезгиларида кучсиздир. Ички сезгилар (масалан ташналик,  очлик)  га  нисбатан  Адаптация ҳосил  бўлмайди.

Адаптация организмнинг нормал ҳаёт фаолиятини  сақлаб  туришини,  атроф  муҳитнинг  турли  омиллари:  температура  ва  иқлимнинг  ўзгаришига (Иқлимга  мослашиш),  баландликка (Баландлик  касаллиги),  кўпгина  инфекцион  агентларга (Иммунитет) мосланишини таъминлайди. Адаптация реакцияси моддалар алмашинуви интенсивлигининг узлуксиз ўзгариб туришига  асосланган.  Одам  организмининг  мослашув  реакцияси (Адаптация реакцияси)ни  тез  (специфик) ва секин (носпецифик), туғма  (турли  эволюцияси  жараёнида  шаклланган) ёки орттирилган (ҳар бир организм  учун  ўзига  хос)  реакцияларга  бўлиш  мумкин.  Масалан  оғритадиган  омил  таъсирига  жавобан  оёқ-қўлни  тортиб  олиш,  жисмоний иш қилганда нафас олишнинг  кучайиши,  қон  оқими  ҳамда  юрак  фаолиятининг тезлашиши ва қоннинг қайта  тақсимланиши,  қоронғида  кўз  ёруғлик  сезиш  лаёқатининг  зўрайиши — буларнинг ҳаммаси туғма тез Адаптация реакцияларидир. Ҳар бир кишининг турли яшаш шароитларига мослашиш имконияти унинг  ирсияти, ёши, соғлиғи ва бошқаларга боғлиқ.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззах шифохонасида вафот этган укаси учун ака хирургни пичоқлади

2019 йил 29 июнь куни соат 10-30 ларда фуқаро Ж.Қ. (1995 й.т.) Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири Т.Ҳ. (1968 й.т.) ...

Оғриқ қолдирувчи дорилар қандай салбий оқибатларга олиб келиши маълум бўлди

Оғриқ қолдирувчиларнинг кенг қўлланилиши юрак етишмовчилиги туфайли шифохонага тушувчи беморлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда. Гап яллиғланишга қарши нестероид дори ...

Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?

Яқинда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган, 6 йилдан буён фалаж ҳолда туғуруқхонада сақланаётган Наргиза Убайдуллаева ҳақидаги хабар кўпчиликни ҳайратга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400