Карим Аҳмедов

АҲМЕДОВ  Карим  Содиқович  (1914. 19.2, Тошкент) — кимёгар  олим,  Ўзбекистон  ФА  академияси (1966),  Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  фан  ва  техника  арбоби (1968). Киме  фанлари  доктори (1958), профессор (1960). Ўрта Осиё университетини  битирган(1937).ТошДУда  кафедра  мудири (1953 – 72). Ўзбекистон ФА Кимё  институтида  лаборатория  мудири (1958-81), шу  институт  директори (1965-72), ТошПИ  ректори  (1972-88), кафедра мудири (1973 йилдан).

 

Тошкент  кимё-технология  институти  ректорати қошида маслаҳатчи (1991 йилда  н). Карим Аҳмедов Ўзбекистонда  биринчилар  қаторида  табиий ва сунъий йўл билан олинган юқори  молекуляр  бирикмаларнинг  физик  ва  термокимёси  соҳасида  тадқиқотлар  ўтказган.  Унинг  илмий  ишлари  асосан  коллоидлар ва полимерлар кимёсига оид  бўлиб, сувда эрувчан полиэлектролитлар,  қуйи ва юқори молекуляр сирт-фаол моддалар  олишнинг  янги  йўналишларини  очиш ҳамда амалга татбиқ этиш масалаларига  бағишланган.  Беруний  номидаги  Ўзбекистон  Давлат  мукофоти  лауреати  (1970). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан му- кофотланган (1998).

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Апострофлар катастрофаси

Лотин алифбоси ер юзидаги барча мамлакатларни бирлаштирувчи алифбо десак адашмасак керак. Лотин алифбосининг афзал томонлари шундаки, ундаги деярли  70-80 фоиз ҳарфлар бутун ...

“нима учун бизда ишламоқчисиз?” саволига қандай жавоб бериш керак?

"Нима учун бизнинг компаниямизда ишламоқчисиз?". Бу савол эртами-кечми ишга жойлашаётган ҳар бир инсонга берилади ва унга жавоб беришнинг бир неча кенг тарқалган турлари ...

Ўқитувчининг мавқеини ошириш учун янги танлов эълон қилинди

26 июнь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400