“Нима учун бизда ишламоқчисиз?” саволига қандай жавоб бериш керак?

“Нима учун бизнинг компаниямизда ишламоқчисиз?”. Бу савол эртами-кечми ишга жойлашаётган ҳар бир инсонга берилади ва унга жавоб беришнинг бир неча кенг тарқалган турлари мавжуд. “Бошқарув санъати” китобининг муаллифи Крис Макгофф энг кенг тарқалган жавоб вариантлари ҳақида сўзлаб берди.

Мақола Kun.uz сайтидан олинди

1- жавоб

“Бу қийин, лекин қизиқ иш. Шуни яхши биламанки, сизнинг компаниянгиз ҳақиқатда персонални ўқитиш ва ривожлантиришдан манфаатдор”.

Мен буни қандай қабул қиламан? Бу номзод компанияни мураккаб вазифалар бергани учун ҳам қадрлайди ва биз унинг ривожига сармоя киритишимизни истайди.

2- жавоб

“Компаниянгиз ажойиб жамоа ва ижобий корпоратив маданиятга эга”.

Мен буни қандай қабул қиламан? Бу номзод унинг атрофида ёқимли одамлар бўлиши ва компания ўз корпоратив муҳитини сақлаб қолиш борасида қайғуришини истайди.

3- жавоб

“Мен компаниянгиз ўсаётгани ва ривожланиш учун кўп имкониятлар бераётганини кўриб турибман”.

Мен буни қандай қабул қиламан? Бу номзод компания унинг шахсий ривожланишига имкониятлар тақдим этишини истайди.

Буларга ўхшаш бошқа жавоблар ҳам бор, лекин умуман олганда, ҳар сафар эшитадиган асосий тезисларим шулардан иборат. Номзод компания ҳақидаги ўз фикрини билдириб, бу ишни қўлга киритса, нимага эга бўлишини изоҳлайди. Бироқ жавобнинг ўзига хос ноёб варианти ҳам  бор – бу мен эшитишдан бахтиёр бўладиган камдан-кам ҳолат.

4-жавоб (мукаммал)

“Сабаби оддий: мен сизнинг миссиянгиз ва қарашларингиз билан танишиб чиқдим. Ижтимоий тармоқлар, ишчи контактларим ва умумий манбалар орқали сиз ва компаниянгиз ҳақидаги маълумотларни ўргандим. Натижада, тўрт таъкидни шакллантира оламан деб ўйлайман ва сиз менинг фикрларимни тасдиқлашингизни хоҳлардим”.

Фото:Fotolia

Номзоднинг бошқалардан ажралиб туришига айнан шундай дастлабки тайёргарлик ёрдам беради. Ходимдан қуйидаги пунктларни тушунишни намойиш этиш талаб этилади:

  1. Компания қандай натижаларга эришмоқчи;
  2. Бу натижаларга эришишга нима халақит бермоқда;
  3. Нима учун бу иш компания ва шахсан интервьюер учун муҳим;
  4. Компанияга керакли натижаларга эришишда ёрдам берувчи аниқ ғоялар.

Номзод шундай жавоб берган тақдирда, бу инсоннинг фақат шахсий фойдасини кўзлаб келмагани маълум бўлади. У суҳбатга тайёр бўлиб келди ва қандай фойда келтириши мумкинлигини изоҳлаб бера олади.

Мен 4-жавобни эшитганимда номзодга қуйидаги хислатлар хос эканига шубҳа қилмайман:

  • Ажойиб коммуникатив кўникмалар;
  • Саъй-ҳаракат. Бу инсон саъй-ҳаракат қилиб, компаниядаги вазиятни тушуниш учун ижодий ёндашувни қўллади;
  • Ижтимоий тармоқлар қандай ишлаши ҳақида асосий тушунчалар;
  • Профессионал контактлар ва улар билан ишлаш маҳорати;
  • Бизнес, унинг мақсад ва фаолиятини тушуниш;
  • Муваффақиятсизликка учраган тақдирда, компаниянинг эҳтимолий йўқотишлари ва муваффақиятга учраган тақдирда, компания истиқболларини англаш;
  • Компания йўлидаги тўсиқларни тушуниш;
  • Компанияга нима учун айнан у кераклигини ишончли изоҳлаш маҳорати.
Фото: Fotolia

Номзоднинг жавоби 4-стратегияга мувофиқ келганда, одатда қуйидагилар бўйича позицияларимиз ўхшаш бўлади:

  • Компания ходими сифатида биз бизнес учун зарур бўлган барча ишларни қиламиз — ҳатто бу бизнинг истагимиздан йироқ бўлса ҳам;
  • Компания биз хоҳлаган томонга ўзгаришини кутиб ўтирмай, ўзимиз бизнес манфаатлари талабига биноан ўзгарамиз ва ҳаракат қиламиз;
  • Биз биринчи навбатда бизнесга ишлаймиз, бизнес эса – мижозга. Агар ҳаммаси яхши кетса, бизнес албатта биз ҳақимизда қайғуради.

Жавоби тўртинчи вариантга яқин бўлган номзодларни танланг. Агар сизни суҳбатга таклиф қилишган бўлса, “Нима учун бизда ишламоқчисиз?” деган саволга айнан шундай жавоб беришга тайёрланинг. Шундан сўнг “Сизни қандай маош қаноатлантиради ва қачон иш бошлай оласиз?” саволларига жавоб беришга тайёр туринг.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Инвесторларга палов эмас, аниқ қонунлар ва имкониятлар керак

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни яхшилаш бўйича ишлардаги жиддий камчиликлар ва муаммолар тўғрисида маълум ...

Карманалик қассоблар эшак ва ўлган мол гўштини сотган вақтда қўлга олинди

Мазкур ҳолат Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 июль куни аниқланган, ...

Ўзбекистон аҳолиси қозоғистонга қайси мақсадлар учун боришмоқда?

Кейинги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатимиз анча яхшиланди. Айниқса, Қозоғистон Республикаси билан алоқалар фаоллашди. Буни ижобий ҳолат сифатида боҳалаш керак. ...