Ўзбекистонда боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим берилади

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда телеграммдаги “Ҳуқуқий Ахборот” канали хабар қилди.

Қарорга мувофиқ, 2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида болаларни мажбурий таълимга бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади.

Мазкур тажриба лойиҳасини амалга оширишда Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, қарор билан болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомтасдиқланди.

Низомга кўра, тажриба гуруҳлари мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларга мактабгача таълим ва тарбия олишда ёрдам бериш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.

Тажриба гуруҳларида таълим-тарбия жараёнини йўлга қўйиш учун алоҳида хоналар ажратилади ва улардан фақат мақсадли фойдаланилади, зарур бўлса уларга алоҳида эшикдан кириш ташкил этилади.

Тажриба гуруҳларида жорий йилнинг 1 сентябрь кунида 5 ёшу 6 ойлик бўлган, мактабгача таълим муассасасига бормаётган болалар қабул қилинади.

Шунингдек, низомга кўра таълим-тарбия жараёни болаларнинг овқатланишини ташкил этиш шартисиз бир ҳафтада камида 15 соат (бир кунда 3-4 соат) ўқитишни назарда тутувчи мактабгача таълим муассасалари учун давлат ўқув дастури асосида ташкил этилади.

Битта гуруҳда болалар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.

Мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун 2018–2019 ўқув йили 2018 йил 10 декабрданбошланади ва 2019 йил 10 августда тамомланади.

Бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга тегишли давлат намунасидаги сертификатлар берилади.

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудлар рўйхати қуйида келтирилган:

*) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги гуруҳлар сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Музлатилган 22 млрд. доллар муҳокама қилинмади

16 январь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШдаги уч кунлик расми сафари жараёнида Оқ уйда президент Дональд Трамп билан учрашди. (more…)

Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилмоқда

Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилаётгани хабар қилинмоқда. Косметик хизматлар ва турли хил гўзаллик процедуралари тақиқланган. Ҳозирда фақат сартарошлар ишламоқда. Бу ...

Тошкентда суд раиси ёрдамчиси собиқ ички ишлар ходими томонидан азоблаб ўлдирилди

“Jahon.uz” нашри ишончли манбасига таяниб ёзишича, Сирғали туман Маъмурий ишлари бўйича суди Раис ёрдамчиси бўлиб ишловчи Обид Шомақсудов ўзининг таниши, собиқ ЙҲХ ходими, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400