Баден мактаби

БАДЕН МАКТАБИ — 19 аср охири ва 20 аср бошидаги неокантчилик йўналиши. Асосий намояндалари — В. Виндельбанд ва Г. Риккерт Баден ери(Германия)даги Фрейбург ва Хейдельберг университетларида дарс берган. Баден мактаби вакиллари инсоният маданияти маънавий қадриятлар замирига қурилган, деган ғояни олға сурди. Табиатшунослик фанларининг услубиётини тарих фанлари услубиётига қарамақарши қўйди. Табиатшуносликни табиат ҳодисаларининг такрорланувчи ва умумий қонуниятлари ҳақидаги, тарихни тараққиётнинг алоҳида фактлари тўғрисидаги фан, деб ҳисоблади. Баден мактаби вакиллари фанларни предметларига қараб эмас, балки тадқиқ қилиш услубиётига қараб тасниф этган, тарихнинг объектив қонуниятлари мавжудлигини рад қилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Одил темиров «ўзкимёсаноат» раҳбари бўлди

Одил Шукурович Темиров “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги телеграм канали. Одил Темиров Қайд ...

Апострофлар катастрофаси

Лотин алифбоси ер юзидаги барча мамлакатларни бирлаштирувчи алифбо десак адашмасак керак. Лотин алифбосининг афзал томонлари шундаки, ундаги деярли  70-80 фоиз ҳарфлар бутун ...

Қирғизистон ва ўзбекистон чегарасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 9 киши ҳалок бўлди

Бугун, 21-май куни соат 16:00 атрофида Қирғизистоннинг Айдаркен шаҳарчасининг Чечме қишлоғида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400