Ўзбекистон:Супермаркетлардаги пакетлар 250 сўм бўлибди!

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил майидаги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланган эди. Ўша қарорда пакетлар қийматини сотиб олинаётган маҳсулотлар нархига қўшиб юбориш ёки пакетларни асл таннархидан паст нархда сотиш ҳам маън қилинганди.

Фото:Upl.uz

Балки сезгандирсиз, Ўзбекистондаги аксарият йирик супермаркет тармоқлари 2019 йил 1 январигача ҳам пакетлар учун тўлов олишни бошлаган эди. Масалан, 1 тийиндан. 1 январдан интернетда шов-шув — супермаркетларда пакетлар энди 250 сўмдан сотиляпти. Чеклардаги яна бир янгилик — маҳсулот нархида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)нинг улуши ҳам кўрсатиляпти.

@davletovuz’нинг тушунтиришича, ҚҚС нархларнинг 20 фоиз ошишига олиб келмайди. «Нари борса, агар бу товар барча занжирларда қонуний ҳаракатланган бўлса, нарх 31 декабрдагига қараганда охирги истеъмолчи учун 4—5 фоиз ўсади. ‘Левак’ товарлар нархи 20 фоизи ўсиши табиий»,— дейди у.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда «тонировка» учун жарима миқдори кескин оширилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ...

Тошкентдан 50 минг долларни туркияга жўнатишмоқчи эди, бироқ…

22 июнь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Унга кўра, жиноий иш бўйича тергов ишлари олиб борилди. Аниқланишича, 13 ...

Бухорода 3 ёшли қиз тириклайин ёниб кетди

20 февраль куни Бухоро шаҳридаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинда уч ёшли қизалоқ вафот этди. Иллюстратив фото ИИВнинг хабарига кўра, 20 февраль куни Бухоро шаҳрида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400