22 июнь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Унга кўра, жиноий иш бўйича тергов ишлари олиб борилди. Аниқланишича, 13 июнь куни соат 01.00 да 37 ёшли Дилшоджон П. ва 34 ёшли Мақсаджон К. 46 ёшли Ёрқин Д.га унга тегишли бўлган 50.000 АҚШ долларини Туркияга жўнатишда ёрдам беришларини таклиф қилишган. Пулларни қўлга киритгач, Дилшоджон ва Мақсаджон ваъдаларида турмасдан, уларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.