Габонда давлат тўнтариши юз берди

Габон ҳарбийлари демократияни тиклаш мақсадида Африкадаги ушбу давлатда ҳокимиятни қўлга олганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб «Дарё» нашри  хабар бермоқда.

Фото:UDF.by

Қуролли кишилар Габон пойтахтида давлат радиостанциясини эгаллаб олди, кейинчалик давлат телевидениеси эфирида халққа мурожаат ўқиб эшиттирилди.

Мурожаатни ўқиб берган лейтенант Келли Ондо Обианг ўзини «Габон ҳарбийлари ва махсус хизматлари ватанпарварлик ҳаракати» етакчиси деб атади ва давлат тўнтариши 2016 йил августида «ёш ватанпарварларни ўлдирганлар»га қарши қаратилганини таъкидлади.

Габоннинг амалдаги президенти 59 яшар Али бин Бонго Ондимба ҳокимиятни мамлакатни 1967 йилдан 2009 йилгача бошқарган отаси Умар Бонгодан мерос қилиб олган. У 2009 йилда сайловларда ғолиб чиққан, 2016 йил августида эса янги сайловларда ҳам муваффақият қозонганини эълон қилганди. Бироқ мухолифат ушбу сайлов натижаларини тан олмаган ва мамлакатда оммавий тартибсизликлар рўй берганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдаги «оқтепа лаваш»да 15 киши заҳарланди

Тошкентда "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични еган 15 киши заҳарланди. Бу ҳақда «UzNews.uz» сайти ёзмоқда. 4 июнь куни 11 киши ...

Тадбиркор олим сулаймонов «cobalt» автомашинасидаги камчиликдан шикоят қилди

Прокуратура ва Солиқ идораси ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан шикоят қилиб халққа танилган қибрайлик тадбиркор Олим Сулаймонов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали ...

Қозоғистон банклари ўзбек бозорига кирмоқда

Қозоғистон банклари Ўзбекистонда шўъба тузилмаларини очиш имкониятига эга бўлди. Бу борадаги Келишув 10 июль куни Қозоғистон Миллий банки ва Ўзбекистон Марказий банки ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400