Ўзбекистонда мутасаддилар 3 йил давомида “630 нафар фаол ёшларга уй бердик”, деб алдаб келишмоқда

Мана уч йилдирки фан, адабиёт, санъат, спортда ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган, халқаро ва миллий нуфузли олимпиадаларда ғолиб бўлган ёшлар ўзларига тантанали равишда топширилган уй сертификатларига термилиб ўтирибдилар. Сертификат бор, аммо уй-жойдан дарак йўқ. Уч йилдан бери ташкилотлар ижтимоий ҳаётимизда фаол бўлган ёшларнинг қўйнини пуч ёнғоқ билан тўлдириб келади.

Фото:ЎзА

Ёшлар иттифоқи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёшларга оммавий ахборот воситалари орқали кўз-кўз қилган ҳолда ижтимоий ҳаётда фаол деб, топилган ёшларга квартираларнинг сертификатларини топширган. Бироқ бу ишлар худди хўжакўрсинга қилингандек. Нега 630 нафар ёшлар бугун квартира деб, бир парча сертификатни кўтариб ташкилотма-ташкилот сарсон бўлмоқда?

 

Уч йил давомида ёшларнинг тўплаган бисотлари қуруқ ваъдалар, фармон, қарор каби ҳужжатлар бўлди. Тошкент шаҳар, Сергели тумани “Чош-тепа“ МФЙда бунёд этилган уйларга ижтимоий ҳаётимизда фаол, деб топилган ёшларга ажратилгани қоғозда кўрсатилган лекин амалда-чи?

Имтиёзли кредит асосида ёшларга бериладиган уйлар ҳақидаги фармонлар фақат қоғоздами? Амалда уларни бажариш кимлар учун “ноқулайлик” туғдирмоқда?

 

Мутасаддилар яна қачонгача ёшларни сертификат билан алдаб юрмоқчи? Уларга фармон ва қарорларда назарда тутилган уйлар қачон берилади?

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Турк адвокати нодира қодирова ўлими бўйича аниқ далиллар яширилаётганини маълум қилди

«Медя ҳабер» телеканалининг «6-кун» кўрсатувида Туркия Халқ демократик партиясининг Истанбулдаги депутати ва адвокат Зулейҳа Гулум меҳмон бўлиб, ўз фикрлари билан бўлишди, ...

Газеталар аҳволи ҳароблашмоқда

Республикамиздаги марказий нашрлар, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, Ёшлар Иттифоқи, партиялар, ҳокимият, касаба уюшмаси ва ҳ.к. ташкилотлар муассислигида чот этилаётган ...

Гулнора каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди

Ўзбекистоннинг биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди. Бу ҳақда Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400