Бугун, 17 январь куни тахминан соат 18:40да Учтепа туманининг 23 даҳасида 20 сонли уйда 4та хонадон балкони ўпирилиб тушган.
ИИББ хабарига кўра, балконлар 5 ва 2 қаватлар орасида бирма-бир жойлашган бўлишган.
Жабрланганлар йўқ. Ўпирилишга балконга ғиштларнинг териб қўйилгани ва натижада балкон оғирликни кўтара олмагани сабаб бўлган.