Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов Осиё Кубоги чоракфиналидан ўрин олган иккита ўйинга тайинланди. Бу ҳақда Трибуна.уз ёзмоқда.
24 январь куни у Хитой – Эрон ўйинида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти сифатида ишлайди. 25 январь куни эса Жанубий Корея – Қатар ўйинини бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам – Ма Нинг (Хитой). Видео-ёрдамчилар – Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақий бин Жаҳарий (Сингапур) ва Фу Минг (Хитой).
Жанубий Корея – Қатар ўйини 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.