Франция, Германия ва Италия раҳбарлари Киевга келишди

Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Италия бош вазири Марио Драги пайшанба куни эрталаб Киевга етиб келишди.

Уруш туфайли Украина ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли улар поездда келишган. Уларнинг учтаси бирга ўтирган суратлари чоп этилди.

Ташриф ҳақида расман эълон қилинмаган ва оммавий ахборот воситалари уч киши йиғилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзишган. Ташрифнинг санаси Украинага Европа Иттифоқига аъзо-номзод мақомини бериш масаласини кўриб чиқадиган Еврокомиссиянинг жума куни бўладиган йиғилиши олдидан белгиланган бўлиши мумкин.

Макрон Киевга етиб келгач, ташрифдан асосий мақсад Европанинг Украина билан бирдамлигини кўрсатиш эканини айтди. Бир кун аввал Руминияда сўзга чиқиб, «Украина нима бўлишидан қатъий назар Россия билан музокара олиб бориши керак”, деб айтган.

Украина расмийлари, жумладан президент Владимир Зеленский аввалроқ Франция ва Германия раҳбарларининг Украина-Россия можаросига муносабатини танқид қилишган эди. Уруш бошланганига уч ярим ой бўлганига қарамай, уларнинг Киевга келиб кетмаганини халқаро ҳамжамият танқид қилиб келаётган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда яшовчи хорижликлар ўз уйларига мигрантларни рўйхатга қўя олади

Россияда истиқомат қилувчи хорижлик фуқаролар мигрантларни ўз уйларига рўйхатга қўйишлари мумкин бўлади. Бу вақтгача, Россияда кўчмас мулкка эга фуқаро фақат ўзини рўйхатга ...

Нато: «биз швеция ва финляндия бўйича 30 иттифоқчини яраштириш устида ишлаяпмиз»

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, Швеция ва Финляндиянинг 30 иттифоқдош мамлакатларни барчасини аъзолик аризалари асосида яраштиришга ҳаракат қилаётганини , Туркиянинг ...

Россия «шимолий оқим» қувури орқали европага газ етказиб беришни тўхтатди

11-июлдан бошлаб Россия «Шимолий оқим» газ қувури орқали Германияга газ етказиб беришни тўхтатди. Қувур оператори бўлган Nord Stream AG компанияси бу ҳақда олдиндан маълум ...