Бухоро шаҳар ҳокимлиги Бош прокуратура хабарини инкор қилмоқда

Кеча, 24 январь куни Бош прокуратура матбуот хизмати Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушлангани ҳақида хабар тарқатганди.

Бухоро шаҳар ҳокимлигининг «Уй жойларни ҳисобга олиш ва нотурар жойлардан фойдаланиш» давлат корхонаси матбуот котиби Шерзод Уралов «Xabar.uz»га мурожаат қилиб, ушбу маълумотда ноаниқликлар борлигини маълум қилди.

«Интернет нашрлари орқали Б.К исмли шахс ўзини ҳокимлик вакили сифатида таништириб, фирибгарлик йўли билан ўзга шахслар ишончига кириб, уй олиб беришни ваъда қилган (гарчи ваколатига кирмаса-да) ва 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан қўлга олингани хабар қилинди. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритишни истар эдик», дейди матбуот котиби.

«Хабарларда Б.К исмли шахс Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи деб айтиб ўтилган. Ваҳоланки, Б.Книнг Бухоро шаҳар ҳокимлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фуқаро Б.К штат бирлиги бўйича УЖҲО ва НЖ давлат корхонасининг ётоқхоналарга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ҳисобланади, Бухоро шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи эмас! Ҳокимлик билан корхона-ташкилот ўртасида катта фарқ бор», таъкидлади Шерзод Уралов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда вақтинчалик меҳнат патенти жорий этилиши мумкин

“2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб ёзмоқда “Соф.уз” ...

Жиззахда миб ходимига мотоарра билан таҳдид қилган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан бўлган В.Мирзаев Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочиларига фаол қаршилик кўрсатиши оқибатида бугун панжара ортида ўтирибди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400