Автомобил йўллари сифатлилиги бўйича давлатлар рейтинги маълум қилинди аммо Ўзбекистон рейтинга киритилмади

Жаҳон иқтисодий форуми давлатларнинг иқтисодий ҳолати ҳақидаги анъанавий доклади Global Competitiveness Report’да дунё давлатларидаги автомобиль йўллари сифати ҳақидаги маълумотларни тўплайди, деб ёзмоқда “Кун.уз” нашри.  

2018 йил якунларига кўра, йўллар бўйича давлатлар рейтинги Quality of roads’га ҳаммаси бўлиб 138 давлат киритилган. Мутахассислар муайян давлатдаги йўлларнинг юкланганлигидан қатъий назар уларнинг сифатини баҳолашган.

Рейтингнинг 1-ўрнини бир неча йиллардан бери БАА эгаллаб келмоқда. 2-ўринни ўзининг аъло сифатдаги йўллари билан  Сингапур, 3-ўринни Швейцария эгаллаган.

Марказий Осиё давлатларидан Тожикистон 70-ўринни, Қозоғистон 115-ўринни, Қирғизистон 122-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Рейтингга кўра, энг ёмон йўллар Мавританияда экан.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сардор умурзоқов  ташқи савдо вазири бўлди

"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Ташқи савдо вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизматига асосланиб "Халқ сўзи"га маълум қилди. Сардор ...

Тошкент аэропорти duty free дўконида товарлар миллий валютада сотилиши жорий этилди

Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар миллий валютада тўламоқчи бўлишса, нархлар Марказий банк курси бўйича ...

Ислoҳoтлардан ҳафсаласи пир бўлган журналист ўзбeкистoнни тарк этди

Танқидий чиқишлари учун Каримoв даврида xавфсизлик xизмати eртўласида калтакланган, давлат маслаҳатчиси Xайриддин Султoнoв тoмoнидан ҳақoратланган журналист Рўзибoй Азимий ...