Нима учун баъзи инсонлар доим совқотиб юради?

Агар сиз 10 даражали совуқда ёки қишда иситилмайдиган уйда совқотсангиз – бу касаллик эмас. Лекин, қуёшли баҳор кунларида ҳам совқотиш соғлиқ билан боғлиқ муаммо борлигидан дарак беради.

Иллюстратив фото:Pinterest

Сизнинг вазнингиз етарли эмас

Биринчидан, тана оғирлигининг камлиги бизни иситиб турувчи ёғ захираси камлигини билдиради. Иккинчидан, тана оғирлигининг камлиги калориянинг етарлича сарфланмаслиги белгисидир. Бу метаболизмни секинлаштиради, натижада тана ўзини иситиш учун кам энергия сарф қила бошлайди.

Қалқонсимон бездаги муаммо

Доимий равишда совуқни ҳис қилиш — ҳол-аҳвол билан боғлиқ кўплаб муаммолардан бири қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши ҳисобланади. Гормонлар даражасининг етарлича бўлмаслиги натижасида метаболизм секинлашади ва тана ўзини иситишга энергияни тежай бошлайди.

Темир моддасининг етишмаслиги

Темирнинг кам бўлиши — доимий равишда совуқни сезишнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири. Темир — қоннинг қизил таначалари томонидан тана бўйлаб кислород етказишда муҳим модда ҳисобланади. Темир етишмаслиги натижасида қоннинг бу ҳужайралари ўз вазифасини яхши бажара олмайди, сиз эса совуқдан қалтирай бошлайсиз.

Қон айланишининг яхши эмаслиги

Агар кафтингиз ва товонингиз доим муздек бўлса, лекин тананинг бошқа қисмлари ўзини яхши ҳис қилса, бу сизда қон айланиш яхши эмаслигини билдиради. Бунинг сабаби юрак-томир тизими фаолиятининг бузилишидан бўлиши ҳам мумкин.

Манба:Соф.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нима учун баъзи инсонлар доим совқотиб юради?

Агар сиз 10 даражали совуқда ёки қишда иситилмайдиган уйда совқотсангиз – бу касаллик эмас. Лекин, қуёшли баҳор кунларида ҳам совқотиш соғлиқ билан боғлиқ муаммо борлигидан ...

Амитоз

АМИТОЗ (юнонча а — инкор қўшимчаси  ва  митоз) — ядронинг  хромосомалар  ҳосил  қилмасдан  тўғридан-тўғри  бўлиниши.  Амитоз  ҳужайранинг  бўлиниши  ёки  цитоплазма  ...

Ozodmikrofon: “23 санитарка ишдан ҳайдалиб, қийналиб қолдик”

  май 10, 2017 Деҳқонобод тумани тез тиббий ёрдам касалхонасида ишлайдиган Гулмира Норқўзиеванинг Озодмикрофонга арз қилишича, бош шифокор у ва яна 22 нафар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400