Ўзбекистон МТЖ март ойидаги халқаро турнирда Уругвай ва бошқа жамоалар билан ўйнайди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бўлажак ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, миллий терма жамоамиз учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «SPORTS.uz» сайти ёзмоқда.

Жумладан, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси “China Cup” мусобақасида қатнашади. Мазкур мусобақа 18-26 март оралиғида Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Таиланд каби терма жамоалари иштирок этади. Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд билан, Хитой эса Уругвай билан тўп тепади. Иккинчи ўйинда дастлабки жуфтликлар ғолиблари ўзаро куч синашади. Шунингдек, биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ҳам бир бири билан яна битта ўйин ўтказади.

 

Маълумот учун, “China Cup” мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан.

2018 йилда мазкур турнирда Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этди. Уругвай терма жамоаси ғолибга айланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эронда ҳакам сабабли футбол учрашуви кўрсатилмади

Эронда Германия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Бавария”-“Аугсбург” учрашуви давлат телеканали орқали намойиш қилиниши режалаштирилганди. Бироқ немис журналисти Натали ...

Улуғбек ҳақбердиев латвиялик рақибини нокаутга учратди

Оқшом доирасидаги қизиқарли жангларнинг бири ватандошимиз Улуғбек Ҳақбердиев иштирокида бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Оламспорти сайти. Профессионал бокснинг 72,6 кг, яъни ўрта ...

Равшан эрматов япония – қатар ўртасидаги осиё кубоги финалини бошқаради

1 февраль куни Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади. Финалда Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ...