Ўзбекистон қазилма олтин захираси қарийб 500 тоннага кўпаяди

2020–2024 йилларда мамлакат олтин захирасига қўшимча 474 тоннага (18,75 млрд долларга) бойиши айтилмоқда.

Иллюстратив фото

Ушбу рақамлар Геология тармоғини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида келтирилади.

Кейинги беш йилда асосий геологик қидирув ишлари Навоий вилояти (Қизилқум)да, шунингдек Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ўтказилади. Бу ишларга сарфланадиган харажатлар бир грами олтин учун 0,48 доллар (маҳслуот қийматининг 1,23%и)ни ташкил қилади. Бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан анча паст,- дейилади концепцияда.

Давлат геология қўмитасига кўра, 2018 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги қазилма олтин захираси 5,99 минг тоннани ташкил қилган, 2017 йилда 89,9 тонна қимматбаҳо металл қазиб олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муҳожир кундалиги: саробга айланган россия. регистрация, патент…

Ҳозирги кунда инвестиция жалб қилиш давлат сиёсатининг устувор жиҳатларидан биридир. Негаки, иқтисодиётнинг қон-томирлари ҳисобланган молия ресурслари шаклланиши ва ўсиш ...

Нью-йоркда ўзбек миллий нонвойхонаси очилди

Ўзбекистонлик йигитлар Нью-Йоркнинг Бруклин туманида миллий нонвойхона очишди.  Нонвой Нью-Йорк аҳлига салом йўллар экан, тандирдан энди узилган Тошкент кесма патирини ...

Ўзбекистон отмда тўлов-контракт нархлари яна оширилади

13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ни Фармони эълон қилинди. Унга асосан, 2018 ...