Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 10 март, якшанба куни вертолётда пойтахтни ҳаводан кузатди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигига асосланиб, «Газета.уз» хабар бермоқда.
Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, бош вазир ва ҳоким Airbus Helicopters H215 русумли вертолётда парвоз қилган. Ҳокимликдан аниқлик киритишларича, у шаҳарни съёмка қилиш имконини берадиган аэрофотоаппарат билан жиҳозланган — ушбу қурилма ёрдамида олинган суратлар ёрдамида Тошкентнинг 3D форматдаги бош режаси тайёрланади.
Аввалроқ пойтахт маъмурияти апрель ойи охирига қадар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси тайёрлаш режаси борлигини маълум қилган эди. Бош режани тайёрлаш устида, маълумотларга кўра, Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари ишламоқда.