«Ювентус» Зидан «Реал»ни танлаганидан хафа. Туринликлар ёзда у билан шартнома имзоламоқчи эди

«Ювентус» Зинедин Зидан «Реал»га қайтганидан норози бўлди.

Фото:prosportua.com

As нашри хабарига кўра, туринликлар клуби Зидан билан музокара ўтказган ва уни ёзда клуб бош мураббийи этиб тайинлашга қарор қилганди. Массимилиано Аллегри ёзда клубни тарк этиши кутилмоқда, деб ёзади Трибуна.уз сайти.

Зиданнинг номзоди менежмент вакиллари талаби билан мос келган, шунингдек, клуб футболчилари, хусусан, Криштиану Роналду томонидан ҳам маъқулланган. Ўз навбатида, «Реал» Аллегри номзодини кўриб чиқишни бошлаганди.

11 март куни «Ювентус» Зиданга 3 йиллик шартнома таклиф этаётгани ҳақида хабар тарқалганди. Аммо бир неча соат ўтиб, «Реал» унинг қайтишини эълон қилди.

Эндиликда, айни вақтда Франция терма жамоасини бошқараётган Дидье Дешам «Ювентус»га бош мураббий бўлиши кутилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«астана» футбол клуби «нурсултон»га айланадими?

Қозоғистон пойтахтининг «Астана» футбол клуби шаҳар Нурсултон деб қайта номланаётганига қарамай, ўз номини ўзгартирмайди. Бу ҳақда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш ...

Бектемир мелиқўзиев аргентиналик боксчини ерга қулатди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (1-0, 1 КО) дебют жангини муваффақиятли ўтказди.Бу ҳақда ...

Алишер усманов машҳур футболчи ҳақидаги фильм учун 100 миллион рубль берди

Россиялик тадбиркор Алишер Усмановга тегишли бўлган «Искусство, наука и спорт» жамғармаси «Лев Яшин. Орзудаги дарвозабон» фильмига ҳомийлик қилди, деб ёзади «Трибуна.уз» ...