Меҳмонлар нега хафа?

Бейнеу- Бухора йўлининг Қорақалпоғистон участкасида транзит фура аварияга учради.

Фото:mulkdor.com

Бухоролик хайдовчи бошқарувида бўлган  хусусий Фура, давлат рақами 80 S 944 NA , Нукусдан 70 километрларча ўтиб, Қоратов ҳудудида йўлдан чиқиб кетди.

Хайдовчи  Мурод Хамроевнинг сўзларига кўра, 22 март тонги соат тўртларда олддан келаётган енгил машина фараларини яқинлашув ҳолатига олмаган ва у кўзи қамашганлигидан рулни ўнгроқга олган. Оқибат, Фура асфальт четида бўш тупроқ бўйлаб қиялаган ва ёнбошда тўкилган қопларга суяниб қолган.

—  20 тонна қора семечкани  Россиянинг Краснодар ўлкасидан Тожикистонга олиб бораётгандик. Биз 24 мартда Ўзбекистон ҳудудини тарк этиб,  Тожикистонга ўтиб кетишимиз кўрсатилган йўл руҳсатномаларида. Аммо кутилмаган ҳодисадан сўнг бунинг иложи йўқ. Белгиланган тартибга кўра, воқеадан кейин соат 16 ларда таксида бориб, Нукусга яқин жойда йўл-патрул хизмати постида  милиция ходимларига воқеани айтдик. Улар тезкор гуруҳни юборишларини  билдирдилар. Аммо, орадан бир кун ўтса ҳам , гуруҳ ҳалигача етиб келмади. ДАН нинг хулосасисиз божхона бизга  Ўзбекистон ҳудудида иложсиз тўхтаб қолганлигимизни расмийлаштирмайди,- дейди Мурод Хамроев.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ювош зиёлилар нима демоқчи?

Кейинги ўн йилликда Ўзбекистон ичида яшаётган зиёлиларимизнинг айрим қатламлари орасида мухолифатни асоссиз танқид қиладиганлар пайдо бўлди. Улардан айримларининг (масалан, ...

Огоҳ бўлсак, одамлар, ёхуд гувоҳнинг хикояси

Ҳаётда кўплаб муаммоларимиз бефарқлигимиздан бошланади. Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳри буюм бозори олдида йўналиш машиналари тураргоҳида  икки йигит каттиқ тортишарди. ...

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинаси киракашлик қилаётгани акс этган видео тарқалди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинасининг киракашлик қилаётган видеоси тарқалди.  Видеони суратга олган муаллифнинг таъкидлашича воқеа Тошкент шаҳрида ...