Қорақалпоғистонда 24 ёшли аёл ва унинг уч нафар фарзандининг жасади топилди

Қатор нашрларда 28 март куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туман, Саршунгул қишлоғида уч гўдак ва улар онасининг жасадлари қудуқдан топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Kun.uz»нинг Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага асосланиб хабар беришича, Хўжайли туманида 28 март куни фуқаро К.К.нинг яшаш хонадони олдидаги 3-4 метр чуқурликдаги айлана шаклдаги қудуқ ичидан 1995 йилда туғилган У.Т. ва унинг бир яшар ўғли И.К.нинг, уй ичкарисидаги ётоқхонадан икки яшар М.К. ва уч яшар К.И.ларнинг мурдалари топилган.

«Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи ходимлари томонидан кўздан кечирилган. Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, У.Т. ва унинг вояга етмаган фарзанди Х.И. нафас йўлларига сув тиқилиши оқибатида, М.Х. ва Х.И.лар нафас йўллари бўғилиши оқибатида вафот этганлиги кўрсатилган», – дейилади Бош прокуратура хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 28 март куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов бориши устидан Бош прокуратуранинг алоҳида назорати ўрнатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент аэропорти duty free дўконида товарлар миллий валютада сотилиши жорий этилди

Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар миллий валютада тўламоқчи бўлишса, нархлар Марказий банк курси бўйича ...

Чемпион болаларинг қаерда, қандай яшаётганидан хабардормисан ёшлар иттифоқи?..

Беш маротаба турли халқаро танловлар ғолиби бўлган чемпион бола, бугун олис бир қишлоқ кулбасида аранг кун кўрмоқда.   Фото:ЎзА Иқтидорли болалар юртимизнинг келажагидир. ...

 «риштон—сўх» йўли очилганми?

11 сентябрь, чоршанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат божхона қўмитаси мутасадди вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400