Ўқитувчилар ойлик иш ҳақлари оширилишини талаб қилишмоқда

Польшада ўқитувчилар ойлик иш ҳақлари оширилишини талаб қилиб, иш ташлашди. Оқибатда бугундан бошлаб мамлакатдаги мактаблар ёпилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Ушбу акцияда мактаблар ва болалар боғчаларининг 80 фоиз педагоглари иштирок этишга тайёр эканлигини билдирган.

Ўқитувчиларнинг ҳозирги кундаги маоши барча солиқни ҳисобга олганда, 3380 злотийни ташкил қилади. Улар шу йилнинг 1 сентябрига қадар ойлик иш ҳақларига яна 15 фоиз, йил бошидан буён жами 1000 злотийгача (қарийб 263 АҚШ доллари) қўшишларини талаб этишяпти.

Яқинда мамлакат ҳукумати 2019 йилда педагоглар маоши 15 фоиз оширилиши ва 2020 йилга келиб, соҳа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими ўзгаришини маълум қилганди. Касаба уюшмалари эса бу таклифни рад этиб, ўқитувчиларни норозилик билдиришга чақирган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда солиқ қарзини пластик картадан сўзсиз ундириш тартиби тайёрланди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тайёрланган “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида” идоралараро қарор лойиҳаси умумий ...

Сенатнинг одоб комиссияси шуҳрат ғаниевга огоҳлантириш берди

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси 30 сентябрда йиғилиб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга "қатъий" огоҳлантириш берди. Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигида ўтган ...

Ўзбекистонда йил бошидан буён 90та қотиллик содир этилди

Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400