Ўзбекнинг олдида икки хил йўл туради

Биринчиси — “ўзбекона” ҳаёт тарзи. Бирор чиройли касб эгаси бўлиб, ота-онаси, оила аъзолари, қариндошлари билан бирга (ёнма-ён) яшаш; қариндошлари билан яқин алоқаларни, борди-келдини, умумий йиғилишлар ва тўй-маъракаларни сақлаш; дўстлар ва яқинлар билан ҳам худди шундай муносабатларда бўлиш (чойхона, ҳашар, наҳорги ош дегандай). Бундай турмуш тарзи “анъанавий” дейилади, бунга идеал равишда мослаша олган шахслар оиланинг фахри, маҳалланинг фаоли, намунали фарзанд, намунали ўзбек ва ҳоказо бўлади. Лекин мослаша олмаганлар, бошқа орзу-мақсадларни ўйлаб юрганлар вақти келиб умрини бундай яшаганидан ачиниши мумкин, каттароқ ютуқларга эришмаганидан, дунё кўрмаганидан пушаймон бўлиб, руҳий қийноқларни бошидан кечириши мумкин.

Иккинчиси — анъанавий ҳаётдан воз кечиб, олға қадам ташлаш: қишлоқдан туман/вилоят марказига, пойтахтга ёки бошқа давлатга кўчиб бориш; дунё кезиш; ўқиш, замонавий ишларда ишлаш. Бундай ҳаёт бошлаш учун жуда кўп ҳолларда ота-онадан, дўстлар даврасидан узилишга тўғри келади — энг камида туман марказига кўчасан, кўплар бошқа диёрлардан бахтини қидиради, кўчиш бўлмаган тақдирда ҳам иш, карьера билан овора бўлиб, анъанавий маҳалла ҳаётидан озми, кўпми, узиласан. Бундай ҳаётга мослаша олган, яқинларидан узилиб қолмаган, ёки барча кўзлаган улкан мақсадларига эришган одам, боягидек, оиласининг, қишлоғининг, айрим ҳолатларда бутун мамлакатнинг фахрига айланиши мумкин. Лекин бундайларнинг ҳам кўпчилиги ҳам тинч-тотув, осуда маҳалла ҳаётини, оилавий издаҳомларни, чойхонаю наҳорги ошларни соғинса керак. Ҳаттоки ютуқлари кўзга кўринмай, узоқ йиллар ўз муҳитидан узоқда яшаганидан пушаймон бўлиши ва руҳий қийноқларга учраши мумкин.

 

Хуллас, тўғри, мукаммал, йўқотишларсиз йўлнинг ўзи йўқ. Ҳамма ўз ҳаётини ўзи белгилайди, бирор танловга келади, охирида қайсидир ютуқларидан хурсанд бўлади, қайсидир қарорларидан ачинади.

Муаллиф: Эльдар Асанов

Манба: Асанов формати телеграмм канали

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Савияси паст ҳокимлар билан қаергача борарканмиз?

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев  2018 йил февралда Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида автобус ичида ёниб кетган 52 нафар юртдошларимиз билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар пайтида ...

Туркиядаги ўзбек муҳожири: “энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари”​

  "Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Озодлик орқали Ўзбекистондаги ота-оналарни огоҳлантирмоқчиман. Мен меҳмонхонада ишлайман. Ҳар куни ўзбек ...

Боламни тирик қолгани учун кечирган бўлсам,  мендан  яна нима исташади?

Эртага 13 март куни  жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди биносида ўз ўқувчисини аёвсиз калтаклаб, ҳаёт учун хавфли жароҳатлар етказишда айбдор деб топилиб 2 йилу 8 ойга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400