Қозоғистон мухолифатидаги партия сайловга байкот эълон қилди

26-апрелда  Умуммиллий социал-демократик партияси” (УСДП) қурултойга йиғилиб, 9-июнда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига байкот эълон қилди.

Хафта бошида Қозоғистонда муддатидан аввал ўтадиган президентлик сайловга ушбу партиянинг номидан иштирок этиш ниятини билдирган журналист Ермурат Бапи ўз номзодлигини олиб ташлади.

У 26-апрелда партиянинг Олмаотадаги  съездида делегатларнинг кўпчилиги олдида сайловга байкот эълон қилишини маълум қилган.

Ўзини мухолифат санаган “ Умуммиллий социал-демократик партияси” 2016-йилдаги парламент сайловида етти фоизлик чекловдан ўта олмаган эди. Партия 1,18 фоиз овоз билан бешинчи ўринни олган.

УСДП – Қозоғистонда расман рўйхатдан ўтган етти партиянинг бири. Қозоғистон қонунларига биноан, номзодликка ўзини-ўзи қўйиш таъқиқланган, номзодларни республикадаги жамоавий ташкилотлар ва сиёсий партияларнинг таклифига биноан қўя олади.  Номзодларни кўрсатиш жарёни 10-апрелда бошланган, 28-апрелда ниҳосига етади. Номзодларни рўйхатга олиш 11-майгача давом этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Анча йиллик содиқ дўстим…

Фарғонадан келяпман. Бир иш билан боргандим. Иссиқ, автобуснинг ичи дим. Ҳаёлга берилиб келяпман. Ёнимда ИИБ ходими. Ҳар ҳолда шунақа форма кийиб олган. Гаплашгиси келдими, ...

Ўзбекистон биржасида долларнинг курси кетма-кет уч кун давомида пасаймоқда

Ўзбекистон валюта биржасидаги доллар ушбу ҳафтанинг сўнгги уч кунида барқарор равишда пасаймоқда. Ўзбекистон Республика валюта биржаси маълумотларига кўра, долларлардаги ...

Мажбурий ижро бюроси нега фуқарога маблағларини ундириб бермаяпти?

Маълумки, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси фаолияти юзасидан қатор норозилик кайфиятдаги хабарлар чиқмоқда. KUN.UZ таҳририятига ҳам бу каби ...