Ўзбекистонда шаҳарлараро автобуслар қатновлари тикланди

Пойтахт ва вилоятлар ўртасида автобус қатновлари тикланди. Шаҳарлараро йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилди, деб ёзади «Минбар.уз» сайти.

Бу нега муҳим: СССР пайтида ишлаб турган шаҳарлараро йўналишдаги автобуслар қатнови мустақилликдан кейин деярли йўқ бўлиб кетган. Авиа ва поезд қатновлари мавжуд талабни қондира олмаётган эди. Шаҳарлараро автобуслар ўрнини шахсий таксилар эгаллади. Лекин автобуслар (поезддан кейинги ўринда) фуқаролар учун қулайроқ ва хавфсизроқ ҳисобланади.

“Тоштранс” сайтининг айтишича, барча йўналишлардаги қатновлар халқаро классдаги “Yutong” автобусларида амалга оширилади.

1 майдан қуйидаги йўналишлар бўйича шаҳарлараро автобус қатновлари йўлга қўйилган:

Тошкент – Самарқанд, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 25 000 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 8:00, 10:00, 12:00, 13:30, 16:00, 18:00.
Йўлга кетадиган вақт: 5 соат 45 дақиқа.

Тошкент – Бухоро, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 55 000 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 15:00.
Келажакда режалаштирилган вақт: 7:00, 09:00, 17:00, 19:30.
Йўлга кетадиган вақт: 13 соат 25 дақиқа.

Тошкент – Зарафшон, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 52 855 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 6:00, 11:20.
Йўлга кетадиган вақт: 13 соат 30 дақиқа.

Тошкент – Каттақўрғон, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 31 325 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 10:00.
Йўлга кетадиган вақт: 8 соат 10 дақиқа.

Тошкент – Хатирчи, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 34 100 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 11:15.
Йўлга кетадиган вақт: 9 соат 20 дақиқа.

Тошкент – Мирбозор, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 33 535 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 11:45.
Йўлга кетадиган вақт: 8 соат 30 дақиқа.

Тошкент – Пахтаобод, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 13 760 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 13:05.
Йўлга кетадиган вақт: 3 соат 20 дақиқа.

Тошкент – Учқудуқ, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 59 290 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 8:20.
Йўлга кетадиган вақт: 15 соат.

Тошкент – Гагарин, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 15 000 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 8:00, 13:00, 17:00.
Йўлга кетадиган вақт: 3 соат 50 дақиқа.

Тошкент – Зомин, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 20 000 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 8:00, 12:00, 18:00.
Йўлга кетадиган вақт: 4 соат 20 дақиқа.

Тошкент – Янгиер, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 12 000 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 8:00, 11:00, 16:00.
Йўлга кетадиган вақт: 2 соат 45 дақиқа.

Тошкент – Термиз, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 70 000 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 17:00
Келажакда режалаштирилган вақт: 19:00, 20:00.
Йўлга кетадиган вақт: 18 соат 20 дақиқа.

Тошкент – Денов, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 75 000 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 17:00.
Келажакда режалаштирилган вақт: 8:00, 20:00.
Йўлга кетадиган вақт: 20 соат.

Тошкент – Қоракўл, “Тошкент” автовокзали (“Олмазор” метро бекати).
Йўл ҳақи: 60 000 сўм.
Қачон: ҳар куни.
Тошкентдан жўнаш вақти: 17:30.
Келажакда режалаштирилган вақт: 8:00.
Йўлга кетадиган вақт: 14 соат 30 дақиқа.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дайджест: марказий осиё терроризмнинг уруғими?

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон мусулмон-рохинжаларга нисбатан зўравонликлар қўллангани, бунинг оқибатида 600 мингга яқин киши қўшни Бангладешга қочиб ўтишга мажбур ...

Фин кўрфази соҳилида ўзбекнинг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Фин кўрфази соҳилида Ўзбекистон фуқароси Г.О.нинг жасади топилгани тўғрисида ...

Боситхонова эски ходимини ўзига ўринбосар қилиб олди

Хотин-қизлар қўмитаси (ХҚҚ) раиси Элмира Боситхонова ўзига янги (аслида эски) ходимини ўзига маслаҳатчи ва ўринбосар этиб тайинлаган. Танзила Норбоева ХҚҚ раиси бўлганда ...