Олий суддан ёш адабиётшунос Акром Маликка оқлов сўралмоқда

2016 йилнинг 22 июль кунида ҳибсга олиниб, Республикамиз Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддалари билан айбланиб, 6 йилга қамалган ёш адабиётшунос олим Акром Маликнинг адвокатлари Фахриддин Мустонов ҳамда Тангриберган Жуманиязов Олий судга назорат тартибидаги шикоят аризаси билан мурожаат қилдилар. Бу ҳақда “Соф.уз” сайти ёзмоқда.

Адвокатлар маҳкумнинг “жиноий иши”да келтирилган барча далилларнинг “номақбул” эканини асослаб, улар билан жиноят иши қўзғаш қонунга зид эканини қатъий таъкидламоқдалар. Улар Акром Маликка нисбатан “очилган” ишни бекор қилиб, маҳкум оқлов ҳукми билан озод этилишини талаб қилишмоқда.

Шикоят арзида акс этган важлар:

  1. Маҳкум ҳибсга олинган кун 2016 йил 22 июль бўлгани ҳолда суд қамоқ муддатини 2016 йил 6 август кунидан ҳисобланган. Маҳкумнинг 15 кунлик ҳибси нега “унутилган”?
  2. Далилларни олиш ва текширишда процессуал кодексидаги барча моддалар қўпол тарзда бузилган. Яъни “жиноят далили” деб кўрилган флешка ҳам, компютер ҳам маҳкумнинг кўз олдида текширилмаган. Яна бошқа барча баённомаларда қатор сунъийлик, уйдирма аниқ кўриниб турибди.
  3. Маҳкумнинг иқрори руҳий босим ва қийноқлар билан олинган ва у 6 ой давомида мутлақо ташқи оламдан узилган ҳолда сақланган. Оила аъзолари ёллаган адвокатлардан воз кечтирилиб, бошқа адвокат олишга мажбурланган. У адвокат маҳкум қандай айблов билан қамалаётганидан ҳам бехабар бўлган.

Адвокатларнинг қатъий таъкидига кўра, маҳкум Акром Маликни жиноятчи деб аташга асос берувчи бирор далил мавжуд эмас. Бу эса қонунларимизга кўра, Акром Маликни оқлаш ва реабилитация қилиш шартлигини билдиради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...

Қайси бири тўғри: oktyabrми ёки oktabr?

Ўзбекистонда охирги 20 йилда Лотин алифбосига ўтиш ёки Кирилл алифбосида қолиш борасида бир қарорга келинмади, деб ёзади BBC. (more…)

Навоийда 15 та қуёш фотоэлектр станция ишга туширилган

Навоий вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2008—2014 йилларда Қизилтепа, Томди, Нурота, Конимех ва бошқа туманлардаги корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда қуёш нуридан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400