Россия ўрмонида икки ўзбекистонлик мигрантнинг қўл ва оёқлари куйиб кетди

Россиянинг Ленинград области Всеволожский тумани, Романовка қишлоғи яқинидаги ўрмонда кабобларни тайёрлаш жараёни икки нафар мигрант учун шифохона ва куйиш жароҳати билан тугади. Бу ҳақда Регион onlineга таяниб “Кун.уз” сайти ёзмоқда.

Ўзбекистоннинг 22 ва 24 ёшли икки фуқароси 8 май, чоршанба куни, соат 4:40ларда И.И.Жанелидзе номидаги Тез тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтига олиб кетилган. Нисбатан ёшроқ беморнинг боши, қўллари ва оёқлари куйган. Унинг олган куйиш жароҳати тана юзасининг 15 фоизини ташкил қилади. Ёши каттароқ мигрантда жиддий куйиш жароҳати бор – танасининг 30 фоизи.

Ушбу икки фуқаро сўзларига кўра, эрта тонгда кабоб тайёрлаш мақсадида ўрмонга боришган. Бироқ, улар ёқилғи суюқлигини тасодифан тўкиб юборишган, шундан сўнг устки кийимлари ёниб кетган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Савияси паст ҳокимлар билан қаергача борарканмиз?

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев  2018 йил февралда Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида автобус ичида ёниб кетган 52 нафар юртдошларимиз билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар пайтида ...

Ўзбекситон президенти семиз ички ишлар ходимларига уч ой вақт берди ориқламаса ишдан кетади

Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга ходимларга буни ўнглаш учун муддат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум ...

Дармони йўқ дардларим…

Тахқирланган аёлнинг эри ўлган! Қашшоқ ва иккита етим боласи бор экан! Тўғри у фаришта эмас, аввал 50 000 сўм ва калиш ўғирлаган-ку! Яхшиям Вазирлар, прокурор, судья, ҳоким ...