Тайлоқ туман ИИБ инспектори 60 минг пора билан қўлга тушди

15.05.2019 йил соат 12:40 ларда Тайлоқ туман ИИБ ҲПБ ИИО профилактика катта инспектори А.С. 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.М.дан туман ҳокимининг бинога бўлган эгалик қилиш ҳақидаги қарорини чиқартириб бериш эвазига олдиндан келишилган 70 минг АҚШ долларидан 60 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 15.05.2019 йилда вилоят прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Танзила норбоева: айрим ҳудудларда дарахт ва буталарнинг ноқонуний ва аёвсиз кесилаётгани мутлақо тушунарсиз

Ўзбекистонда экологияга оид қонун бузилиши ҳоллари давом этмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Сенатнинг XXIII ялпи мажлисида айтиб ўтди, дея хабар ...

Исломхўжа

Ўз вақтида етарлича шов-шувга сабаб бўлган Исломхўжа тарихий фильмини кеча ваниҳоят томоша қилишга муваффақ бўлдим. Оддий бир томошабин сифатида ушбу фильм ҳақидаги ...

Жомадон ичига беркиниб туркияга ўтмоқчи бўлган ўзбек аёли ушланди

Жомадон ичига беркиниб Туркияга ноқонуний кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди, дея хабар берди турк матбуоти 1 сентябрда. Жомадонга яширинган ўзбек аёли Ҳодиса ...