Хотирангга балли!

xotiraЖанубий африкалик сиёсий арбоб  Ян Христиан Сметс 5000та китобнинг матнини ёддан билган, бирмалик  Виситтабм Вумса  1974 йилда 6000 саҳифалик будда матнларини ёддан айтиб берган. Анқаралик Меҳмед Али Холисий 1967 йилнинг  14 октябрида олти соат давомида Қуръонни ёддан айтиб берган.
Хитойлик Гу Янлин 26 ёшида Харбин шаҳридаги 15 мингта телефон рақамини ёддан айтган. Тасманиялик маълумотлар хизмати оператори Паула Прентис 128603 абонентнинг телефон рақами, исми, манзили, муассасасини ёддан айта олади. 

Америкалик Барбара Мур 1852та қўшиқни пианинода ёддан ижро этган. Унинг “концерти” 1988 йилнинг 25 октябридан 13 ноябригача давом этган!

Дунёнинг барча казиноларида англиялик  Доминик ЎБраенга кириш тақиқланган. У қарталарни ёдлаб олиб, казинодан катта пул ютиб чиқиб кетиши мумкин. Бундан ташқари,  Доминик бир соатда 300тагача хорижий сўзни ёдлаши мумкин. 1994 йилда ўтказилган хотира бўйича чемпионатда у 15 дақиқада 152та хитойча сўзни эслаб қолиб, ғолиб бўлган.

Интернет материаллари асосида Дилшодбек тайёрлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов британиядан сиёсий бошпана сўради

Ўзбекистоннинг марҳум президенти невараси Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган. (more…)

‘саудияда машина минаётганимга ишонолмаяпман’

'Саудияда машина минаётганимга ишонолмаяпман' Саудия Арабистонида аёлларнинг автомашина рулига ўтиришига қўйилган тақиқ бекор қилинар экан, Мадинада яшовчи доя Роа Алтавели ...

Савол кўндаланг қўйилади: ҳокимият “дахлсиз объект”ми?

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, унинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни мен ўзим учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб ...