Шаҳобиддин Зоиров грузиялик рақиби Мишико Шубитидзени икки марта ерга қулатди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров (2-0, 2 КО) ўзининг иккинчи жангини ҳам муддатидан олдин якунига етказди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

18 май куни Даниянинг Орҳус шаҳрида жойлашган “Виби“ спорт саройида ташкил қилинган бокс оқшомида Шаҳобиддин Зоировга грузиялик Мишико Шубитидзе (12-14-3, 5 КО) рақиблик қилди.

Жангни катта устунлик остида бошлаган Зоиров биринчи раунднинг ўзида рақибини икки марта ерга қулатди. Биринчисида рақиб ўрнидан туришга муваффақ бўлган бўлса, жангнинг 2:20 сониясида кетма-кет зарбаларжан сўнг рақиб таслим бўлишга мажбур бўлди. Ҳакам бу вазиятда техник нокаут қайд этди ва натижада Шаҳобиддин Зоиров иккинчи жангида ҳам рақибини биринчи раунддаёқ енгишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги дебют жангида индонезиялик Энтони Ҳолтни (5-5-1, 3 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.

Мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи, супер ярим енгил (-58,97 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Хуршид Тожибоев (2-0, 1 КО) ҳам рингга кўтарилди. Хуршид шу куни яна бир грузиялик боксчи Иракли Шариашвилига (5-3-1, 0 КО)қарши жанг олиб борди. 6 раунд давом этган жангда Хуршид очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозониб ғалабалар сонини иккитага етказиб олди.

Бунгача, Хуршид Тожибоев дебют жангида польшалик Кшиштоф Роговскини (10-29, 5 КО) учинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой – таиланд ўйини билан china cup 2019 старт олди

Хитойнинг Наннинг шаҳрида China Cup 2019 халқаро мусобақаси старт олди. Бу ҳақда «Трибуна.уз» сайти ёзмоқда.  Фото:Lagardere Sports Дастлабки яримфинал баҳсида мусобақа ...

Улуғбек ҳақбердиев латвиялик рақибини нокаутга учратди

Оқшом доирасидаги қизиқарли жангларнинг бири ватандошимиз Улуғбек Ҳақбердиев иштирокида бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Оламспорти сайти. Профессионал бокснинг 72,6 кг, яъни ўрта ...

Шавкат мирзиёев iii кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади

Қирғизистонда, Иссиқ кўл бўйида III Кўчманчилар ўйинларида 80 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади. Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ...