Тимур Ишметов Молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри хабар берди.

Ишметов 2017 йилнинг 7 июнидан шу кунга қадар Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтининг “Молия ва кредит” факультети, 2005 йилда Британиядаги Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналишида магистратура босқичини, 2007 йилда -Тошкент юридик университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 2017 йил апрелигача турли лавозимларда фаолият кўрсатди. Жумладан, турли вақтларда МБнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар ва Валюта бошқаруви ва назорати департаментига раҳбарлик қилди.

Молия вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров Давлат активларини бошқариш агентлигига раҳбар этиб тайинланган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кореяда велосипед ўғирлаган ўзбекистонлик талабалар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими чет эллик талабалар, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароларининг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри ...

Мирзиёев:қора бозорда иш қиладиганларга жуда қаттиқ жазо берамиз

«Фуқароларимиз солиқ тўлашдан манфаатдор бўлиши керак. 2019 йилдан жорий этиладиган солиқ концепцияси солиқ юкини камайтириш, содда солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Бу ...

“милиция ходими маст ҳолда, шахсий машинада йўлимни тўсди”

0:00:42/0:01:36 Бевосита линк "Мен сизларга яқинда милиция ходими иштирокида содир бўлган воқеанинг видеосини юбормоқдаман. Мен автосервисдан чиқиб кетаётганимда бир милиция ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400