Бекобод туманидаги ёнғинда эр-хотин ва уларнинг 2 ёшли фарзанди ҳалок бўлди

2019 йилнинг 28 май куни соат 03 дан 41 дақиқа ўтганда Тошкент вилояти Бекобод тумани ЁХБ диспетчерлик хизматига Бобур фермерлар уюшмаси, Маърифат кўчаси 2-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.

Воқеа жойига зудликда 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 03 дан 53 дақиқа ўтганда кўрсатилган манзилга етиб борган вақтида (энг яқин ёнғин ўчириш қисмидан воқеа жойигача масофа 12 км) уйнинг том қисмидан қуюқ тутун аралаш аланга чиқиб ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04 дан 23 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 04 дан 46 дақиқа ўтганда бартараф этилган. Ёнғиндан уйнинг 90 кв. метр майдони сақлаб қолинган ва қўшни хонадонларга аланганинг ўтиб кетиши олди олинган. Ёнғин оқибатида уйнинг 100 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Энг ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгаси 1986 й.т. фуқаро Ф.А, унинг 1989 й.т. рафиқаси М.А.нинг қисман куйган ва тутундан димиққан ҳолда жасадлари топилган. Уларнинг 2017 й.т. ўғли З.М. қисман куйган ва тутундан димиққан ҳолда қутқарилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Дастлабки суриштирув ишлари давомида хонадоннинг чиқиш йўлаги очиқ аланга билан қопланганлиги ва деразаларига темир панжаралар ўрнатилганлиги сабабли уй эгалари ёнғин ҳудудидан чиқа олмаганликлари маълум бўлган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби электр тизимида юзага келган авария натижасида деб гумон қилинмоқда. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хорижда яшашга мажбур бўлган олигарх ғафур раҳимовнинг ўзбекистонга қайтишига ҳуқуқий изн берилди

10 июлда Ўзбекистон Бош прокуратураси йирик тадбиркор ва меценат Ғафур Раҳимовни қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилди. Қарорга мувофиқ, Халқаро ...

Собиқ «абу сахий» бозори​даги тадбиркорларга кўчма савдо расталарини олиб ташлаш буюрилмоқда

16 январь куни собиқ «Абу Сахий» бозори, ҳозирги «Тошкент ипак йўли» савдо-комплекс мажмуаси ҳудудида фаолият олиб борувчи сотувчиларга савдо ўринлари ташқарисига ўрнатилган ...

Визасиз ташрифлар рейтинги эълон қилинди

Буюк Британиянинг "Henley & Partners" халқаро консалтинг компанияси паспортлар индексининг янгиланган версиясига оид ҳисоботни чоп этди. Унда 2018 йил чорак ҳисобида дунё ...